Аҳмадбойнинг улкан хазинаси қаерга беркитилган?

Хазина ростдан ҳам бўлганми ёки Аҳмадбойнинг «абонентлари» Афанди сингари ўзлари ўйлаб топган навбатдаги лофга чиппа-чин ишонишмоқдами? Спутник Ўзбекистон мухбирлари шунга ойдинлик киритишга бел боғладилар
Шу кечаю-кундузда бутун ўзбек халқи Ўзбекистонда молиявий пирамидага асос солган «Аҳмадбой» томонидан сирли жойга беркитилган улкан хазина (милён-милён долларлару, олтинлар ва жавоҳирлар) қидирилаётгани ҳақидаги янгиликларни зўр қизиқиш, худдики, ўткир сюжетли детективни томоша қилаётгандек кузатмоқда. Хазина ростдан ҳам бўлганми ёки Аҳмадбойнинг «абонентлари» Афанди сингари ўзлари ўйлаб топган навбатдаги лофга чиппа-чин ишонишмоқдами?

Ўзбекистон нашрининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ўз манбаси сўзларига кўра, «Аҳмадбой» ҳибсга олинган даврда унинг уйидан топилган нақд пуллар миқдори тахминан 12 миллион долларни ташкил қилган. Бу эса фирибгар томонидан мижозларга етказилган моддий зарар миқдоридан икки-уч марта кам деганидир. «Фирибгар ҳатти-ҳаракатларидан фуқароларга етказилган зарарнинг умумий миқдорини аниқлаш ҳозир амримаҳол, сабаби аксарият одамлар фирибгарга пул билан бирга ўз машиналари, квартиралари ва қимматбаҳо тақинчоқларини топширганлар. Аҳмадбойнинг «қора кун»га олиб қўйган пули бўлган, бу табиий.У бежизга халқдан олган пулларни беш йил давомида қайтаришга ваъда бермайди, ахир. Аҳмадбойнинг хазинаси чиндан ҳам мавжуд бўлган тақдирда, у фақат доллардан иборат бўлган ҳамда бегона кўзлардан асраш учун Қозоғистон ёхуд Россияга олиб чиқиб кетилгани аниқ. Бу давлатлардан эса бу пулларни топиш анчайин мушкул иш…

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Сентябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Авг   Окт »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви