«Мени уйда кутишяпти». Обама қандай қилиб Клинтонни самолётга чиқишга кўндиргани ҳақида

CBS News телеканали Барак Обама қандай қилиб Американинг собиқ президенти Билл Клинтонни самолётга тезроқ чиқишга ундагани тасвирга туширилган видеони оммага ҳавола қилди. Воқеа икки сиёсатчининг Исроилга ташрифи чоғида рўй берган

Исроил республикаси собиқ президенти Шимон Переснинг дафн маросимидан қайтаётган Барак Обама Американинг собиқ президенти Билл Клитонни самолётга чиқариш учун уни қайта-қайта чақиришга мажбур бўлди. «Билл, кетдик!», — деб бақирди самолёт бортига чиқишга улгурган Обама. Бу даъват иш бермагач, АҚШ президенти трап томон чиқди ва у ердан яна бир карра «Кетдик! Мен уйга боришим керак», — дея такрорлади баланд овозда. Клинтон шундан кейингина бортга чиқди ва Обаманинг қўлини сиқди ҳамда иккаласи салон томон одимладилар. Эслатиб ўтамиз, Нобел мукофоти совриндори Шимон Перес чоршанбага ўтар кечаси 93 ёшида, икки ҳафта олдин бошидан ўтказган инсульт оқибатида Тель-Авивда вафот этган эди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви