Мирзиёев электр ишлаб чиқариш таннархини пасайтиришни буюрди

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишди
Ўзининг ишчи ташрифи доирасида давлат раҳбари вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги бир қанча туманларда бўлди, янги корхоналарнинг ишга туширилиши, ИЭС модернизацияси ҳамда пахта-йиғим терими ишлари билан танишди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Республика бош вазири Ширин шаҳрида жойлашган, Ўзбекистон энергетика тизимининг марказий қисмида истеъмолчиларни электр билан таъминловчи асосий манба ҳисобланадиган минтақадаги энг йирик Сирдарё ИЭСга борди. Сирдарё ИЭС ҳар бирининг қуввати 300 мегаваттга тенг бўлган 10та энергоблокдан иборат (умумий қуввати – 3050 мегаватт). Станция ҳар йили республиканинг ягона энергетика тизимига 16,1 миллиард киловатт-соат ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 32 фоизини беради. ИЭСда энергия объектларини модернизация қилиш дастурига асосан 2014 йил июлидан 2015 йил мартига қадар иккита энергоблок модернизация қилинди. Шавкат Мирзиёев мутахассислар билан мавжуд энергоблокларни техник қайта таъмирлаш ҳисобидан ИЭС қувватларини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, ҳукумат раҳбари ИЭС иши самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқарилаётган электр энергияси таннархини тушириш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Мирзиёев шунингдек, истеъмол қилинган энергия ҳақининг вақтида тўланишига эришиш учун электр энергияни ҳисоблашни автоматлаштиришни жорий қилишни тезлаштириш масаласига ҳам эътибор қаратди.  Шавкат Мирзиёев шунингдек, вилоят маркази Гулистон шаҳрида 1 октябрь куни ишга туширилган «Гулистон Медтехника» Ўзбекистон–Британия қўшма корхонасига ташриф буюрди. Корхона йилига 216 миллион дона бир марталик шприц ва 26 миллион инфузион тизимлар чиқаради. Корхона маҳсулотлари ҳам ички, ҳам ташқи бозорга (МДҲ мамлакатларига) экспорт қилиниши режалаштирилган. Корхонада 210та иш ўрни яратилган бўлиб, уларнинг ярмини касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ташкил этади. Президент вазифасини бажарувчи Гулистондаги кам таъминланган оилалар учун замонавий кўп қаватли турар жойлар қуриш лойиҳалари билан ҳам танишиб чиқди. Бу мажмуалар имтиёзли кредитлар асосида топширилиши режалаштирилган. Шавкат Мирзиёев маҳаллий фермерларни ҳам эътибордан четда қолдирмади. У Гулистон туманидаги пахта далаларида бўлиб, йиғим-терим ишларининг бориши билан танишди, фермерлар билан ҳудуддаги ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, замонавий қишлоқ хўжалик техникасини қўллаш борасида суҳбатлашди. Шунингдек, Мирзиёев маҳаллий аҳоли билан инфраструктурани ривожлантириш, энергия таъминоти ва уй-жой билан таъминланиш масалаларини муҳокама қилди. Ташриф якунида Шавкат Мирзиёев вилоят раҳбарияти ва фаолларини Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига ушбу ҳудуддан келиб тушган фуқаролар мурожаатлари билан таништирди. Хусусан, масъул шахсларга тегишли масалаларни кўриб чиқиш ва зудлик билан ҳал этиш топширилди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви