Шавкат Мирзиёев ҳақида яна бир воқеий ҳикоя

Шовкат Мирзиёев билан биринчи бор 2009 — йил Гулистонда, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари ўтқазилаётган пайтда кўришгандим. Элимизнинг ардоқли оқсоқоли Абдуллажон Турдиқулов билан тадбир юқори савияда ташкиллаштирилгани, мазза қилиб дам олган сирдарёликлар ўйиндан сўнг ўринларидан туриб ярим соат иштирокчиларни олқишлагани ҳақида сўзлашиб борар эдик.
Одам кўплиги учун четроқдан кета бошладик ва тадбир ташкилотчилари билан турган Шовкат Мирзиёевнинг олдидан чиқиб қолдик. Шовкат ака : — Э, оқсоқол, яхшимисиз? – дея Абдуллажон ака билан қучоқлашиб кўришди. Кейин Абдуллажон ака мени таништирди: — Сирдарёлик шоир укамиз…
Шовкат ака мен билан сўрашар экан : — Ҳалима опа қалайлар ?- деди. Мен :- Яхши, — дедим. –Опа озгина қийналиб қолдилар, — деди Шовкат ака.
Кўзларим чарақлаб кетди. Ростдан ҳам Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиеванинг ўша пайтлар соғлиги оғир эди. Мен, худди нажот кутгандай, Шовкат аканинг қўлларини қаттиқроқ сиқиб, илтижо билан қарадим.
— Ҳалима опа Ўрта Осиёда тенгги йўқ шоира. Уни асраш керак,- деди Шовкат ака. Кейин яна Абдуллажон ака билан суҳбатлаша бошладилар. Юрагимда бу инсонга нисбатан катта эҳтиром пайдо бўлди. Шогирд учун севимли устозини эҳтиром билан тилга олган инсондан яхшироқ инсон бўлмаса керак.
Ўша куни Абдуллажон ака билан ёлғиз қолганимизда: — Наҳотки, Шовкат Миромонович Ҳалима опанинг аҳволидан хабардор бўлса? – дея сўрадим.
— Албатта хабардор. Шовкат Миромонович Ҳалимахонга албатта ёрдам беради. Дунёда раҳбарликнинг мактаби йўқ. Раҳбарлик туғма бўлади. Ҳеч бир жойда раҳбарликка ўқитилмайди. Инсонга раҳбарлик қобилиятини Худо беради. Ҳақиқий раҳбарни Худонинг ўзи тарбиялаб етиштиради. Шовкат Миромонович ана шундай Худо юксак қобилият берган раҳбарлардан. У одамларга ўта меҳрибон. Берган ваъдасини албатта бажаради. Сўзини ҳавога отмайди. Ватанини, миллатини ниҳоятда севади. Истеъдодли инсонларни қадрлайди. Улуғ ижодкорларни миллатнинг зийнати деб билади. У ҳечқачон халқдан ажрамаган, халқнинг дарди билан яшаган, одамларни дарди учун фидоий инсон. Ҳалима Худойбердиевани эътибордан четда қолдирмаслигига, ҳолидан ҳамиша хабар олишига ишонаман,- деди Абдуллажон Турдиқулов.
Мен енгил нафас олдим.

Муҳаммад Исмоил,
Халқаро Робиндранат Тагор мукофоти совриндори

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви