“Ўғлимнинг муаммоси ҳал бўлди. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига +5”

Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси кўплаб муаммоларни ўз вақтида ҳал қилмоқда. Бу ҳақда «Sputniknews-uz.com»да қуйидаги мақола чоп этилди:

«Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилганига эндигина 10 кун бўлди. Sputnik Ўзбекистон мухбири виртуал қабулхонага мурожаат этиб, қабулхона фаолияти аъло даражада йўлга қўйилганига шахсан ишонч ҳосил қилди.

Мухбиримиз расмий портал орқали Булунғур туманида болалар спорт ёки мусиқа билан шуғулланишлари учун етарлича шароит яратилмагани ҳақида мурожаат қилди.  «Мен ўғлимнинг спорт билан шуғулланишини истайман, лекин спорт мактаби уйимиздан 30 километр нарида жойлашган. У ерга ҳар куни ўғлимни олиб боргани имкониятим йўқ, бир ўзини юборай десам у жуда ёш. Шу боис Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат йўлладим. Орадан икки кун ўтгач, туманимиз ҳокимиятидан вакиллар келишиб, муаммо билан танишиб чиқишди ва ўғлимни туман ҳокимияти яқинидаги «Баркамол авлод» болалар марказига олиб боришим мумкинлигини айтишди. Мурожаат қилаётганимда ушбу муаммоим ҳал бўлишига ишонмагандим. Чунки илгари бу масалада туман ҳокимлигига мурожаат қилиб ҳеч қандай жавоб олмаганим, муаммонинг зудлик билан ҳал этилиш мумкинлигига дуч келмаганим боис  бундай тезкорликни кутмагандим. Муаммоим тезкорлик билан ижобий ҳал бўлгани учун Шавкат Миромоновичга миннатдорлик билдираман. Ишонч билан айтишим мумкинки, виртуал қабулхона аъло даражада ишламоқда!», — деди мухбиримиз».

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви