“Ўзбекнаво” Обид Асомов, Шерали Жўраев ва Юлдуз Усмоновага рухсат бермадими?!

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ва Обид Асомовнинг катта саҳнага қайтиши ҳақида маълумот бергандик. Аммо сўнгги маълумотларга кўра, “Ўзбекнаво” уларга рухсат бермаган. Бу ҳақда “shok.uz” сайти қуйидагича ёзади:

«Сўнгги кунларда ўзбек шоу бизнес оламида хеч қандай портлаш янгилик бўлмаётган эди. Лекин шу кунларда барчани қизиқтираётган миш-мишлар жуда хайратланарли. Эшитган бўлсангиз Обид Асомов, Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев ва Озода Нурсаидоваларга катта саҳналарда концерт дастурни тақдим этиш учун рухсат берилган бўлса, Гулсанам Мамазоитова, Озодбек Назарбеков ва Зулайхо Бойхоноваларнинг лицензияси олинибди деган шов-шувлар тарқалиб кетди.  Бу хабарларни тасдиқлаш мақсадида бизга мурожат қилганларнинг сони кўпайиб бормоқда. Биз биринчи навбатда Обид Асомов билан боғландик. 

DSC_5336

Обид Асомов: Мени бундай яхши хабар билан бутун дунёдан қўнғироқ қилиб табриклашмоқда. Рухсат тегибди деган гапни эшитиб ўзим хам хайрон бўлдим. Лекин бу гап сўзлар рост ёки ёлғонлигини билмайман чунки хеч қаерда тасдиқланмаган.

Биз албатта барчасига аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси ходими билан боғланганимизда Обид Асомов, Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев ва Озода Нурсаидоваларга хеч қандай рухсат берилмаган эканлиги ва Гулсанам Мамазоитова, Озодбек Назарбеков, Зулайхо Бойхоноваларнинг лицензияси умуман олинмагани ҳақида айтиб ўтишди.  Бу гаплар қаердан пайдо бўлганига ҳайронмиз. Тилагимиз эса Обид Асомов, Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Озода Нурсаидова ва бошқа санъаткорларимиз ҳақидаги қувонарли гаплар шунчаки миш-миш эмас яқин кунларда ҳақиқатга айлансин».

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви