Ўзбек сомсачиси интернетда шов-шув кўтарилишига сабаб бўлди

Шу кечаю-кундузда интернет оламини ҳам ҳайратга солиб, ҳам кулдираётган хабарлардан бирини эътиборингизга тақдим этамиз.
Тошкент шаҳрида сомса сотадиган аёл ўз маҳсулотини ўтказишнинг антиқа йўлини ўйлаб топди. «Сомсани зўри, қалбимни қўри, емаганларни шўри. Сомсаларни зўр қилиб ёпган адажонисининг қўли», — деб ўз маҳсулотини реклама қилмоқда сомсапаз. «Айтинг, айтинг яна» дея қистаганларидан сўнг аёл шундай дея давом этади: «Сомсалар думбали, сомсалар шўрвали. Сомсани ёпган ўғлимни отини айтайми? Абдували!», — дейди ва бу гаплардан кайфияти кўтарилиб хандон отиб кулаётган мижози қўлига иссиққина сомсани тутқазади ва «Пулни беринг!» деганча «Қўлимда пул, менга қараб кул», — дея хайрлашади. «Сомса бу ёқда, кўзиз қаёқда» деганча ўз маҳсулотига харидор чорлашда давом этаётган аёлнинг антиқа маркетингги кўпчиликни ҳайратга солмоқда. «Маркетинг деганлари мана шундай бўлиши керак! Қорним оч бўлмаса-да, беихтиёр учта сомса олдим. Аёлни видеога олмоқчи эдим, у унамади», — деб ёзади Facebook ижтимоий тармоғининг TrollUZB гуруҳи фойдаланувчиси.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви