Жаҳонгир Отажонов нега Шаҳзода билан дуэт куйлашни рад этганини айтди

Аввалроқ, хонанда Жаҳонгир Отажонов 28-29 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Куз гуллари” номли концерт дастури олдидан ОАВ ходимлари иштирокида Матбуот анжумани ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. Журналистлар билан юзма-юз мулоқотга киришган Отажонов кўплаб саволларга жавоб берар экан, ўзбек эстрадасида ўзининг “олий нав”  бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Хонанда бошқа ҳамкасбларининг ижодига баҳо бериш баробарида, дуэтлар борасидаги саволларни ҳам очиқ қолдирмади.

“Дуэт айтиш осон иш эмас. Яқинда хонанда Шаҳзоданинг мен билан дуэт куйламоқчилиги ҳақидаги хабарни етказишди. Аввало, таклиф учун рахмат! Шаҳзодани ҳурмат қиламан. Кўчада юрсак мени танимасликлари мумкин, аммо Шаҳзодани танишлари аниқ. Таклифга келсак, у бошқа жанрда ижод қилади.  Қўшиқлари халқ тилига тез ўрнашади. Тўғриси, унинг таклифига жавоб бера олмадим…(ўйланиб) Ижодда ўзимнинг вазним билан унинг вазнини тасаввур қила олмадим. Балки у билан дуэт куйласам, машҳурликка эришарман. Аммо машҳурлик учун ижод қилинмайди-ку.  Мен учун қўшиқ айтишдан осон иш йўқ, лекин бу дуэт чиройли чиқмасди”, дейди Жаҳонгир Отажонов.

Хонанда дуэтлар борасидаги фикрларини давом эттирар экан, қачонлардир хоразмлик ҳамкасби Феруза Жуманиёзовага биргаликда дуэт куйлаш таклифини билдиргани, унинг маъмури эса “Аввал, ашулангни эшитиб кўрай”, деганидан кейин қайта бу таклифни бермаганини айтди.

“Бундан 15 йил аввал, хонанда Севара Назархонга дуэт куйлаш таклифини билдиргандим. У рози бўлди, кейин эса Севара билан учрашмадик”, дейди Жаҳонгир Отажонов.

Зуҳра Одилова

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви