ЙЎЛ ҲАҚИ 1300 СЎМ БЎЛДИ(МИ)?

Уйимиздан “Дўстлик” метро бекатига қадар 10 дақиқалик йўл. Автобус бекати ундан яқинроқ. Ишга бирда метрода, бирда автобусда бориб келаман. Кўпинча метрода поезддан поездга алмашишни унча хушламай, 10, 28, 72, 148, 155-автобусларга чиқаман. Йўл ҳақи 1200 сўм бўлганидан бери, чиптачилар уни 1300 сўмга кўтариб олишган. Нима эмиш, 100 сўмлик қайтим йўқ эмиш! “Қайтимим йўқ эди, узр!”, десаям, майли дейсан. Лекин қачонки: “Йўл ҳақи 1300 сўм бўлганми?” деб сўраганингдан кейин тишини ғижирлатиб: “1200, қайтимим қўй”, дейди юзингга тарсаки ургандай бўлиб. Бир хиллари қайтими бўла туриб бермайди ҳам. Бугун эрталаб ҳам 28 автобусда шундай бўлди. Охири “безрайиб” 100 сўмимни сўраб олдим. Лекин кўпчилик йўловчи арзимаган бу пулни сўрашга уялганиданми ё андиша қилганиданми, индамай қўя қолади. Бундай индамовчилар бир кунда қанча бўлар экан, а? Улардан қанча фойда тушар экан? 100 тадан 10 минг сўм, 1000 тадан 100 минг сўм, 10 000 тадан бир миллион сўм “соф фойда” қилса бўлар экан. Ана безнесу мана безнес! Тома-тома кўл бўлур, деб шуни айтишсалар керак-да! Бу пулар қаерга кетаётганини сиз мендан кўра яхшироқ биласиз, биродарлар!
Назорат кучли бўлганиданми ё жетон сотувчиларнинг инсофидан қисмаганми, Худога шукр, метрода бундай воқеани ҳеч кузатмадим. Менингча, уларда иш яхши йўлга қўйилган. Нега деганда йўл ҳақи 1000 сўмдан 1200 сўмга кўтарилганидан бери метрода янги юз сўмликлар, икки юз сўмликлар ё танга пуллар пайдо бўп қолди. Халқ ҳақига хиёнат қилмаётгани учун метрочиларнинг отасига раҳмат! Аммо “Тошшаҳарйўловчитранс”да ишловчиларнинг отасига раҳмат деёлмайман!

Самимият билан, журналист Фозил ЖАББОРОВ

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви