Сергели метросининг қачондан қурилиши маълум бўлди

Хабарларга кўра, Тошкент метрополитени ер усти йўли давомийлиги 8 километрни ташкил этади. Метронинг янги линияси Чилонзор станциясининг сўнгги бекати бўлмиш «Олмазор»дан «Спутник» массивигача давом этади

Тошкент шаҳри Сергели туманида метрополитен қурилиши жорий йилдан бошланади, деб хабар қилган туман маъмурияти раҳбари Фурқат Мақсудхўжаев бугун ўтказилган матбуот-анжумани давомида. Мақсудхўжаевнинг сўзларига кўра, метрополитеннинг янги йўли тўлиқ ер устида жойлашган бўлиб, унинг давомийлиги 8 километрни ташкил қилади. Ва у Чилонзор станциясининг сўнгги бекати бўлмиш «Олмазор»дан «Спутник» массивигача давом этади. «Жами олтита станция бунёд этилади. Олдиндан қилинган ҳисоб-китобларга кўра, бу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун 4 йил вақт керак бўлади», — деб таъкидлаган у. Тошкент метросининг янги лойиҳаларига оид сурат стрингер Интернетда Тошкент метросининг янги лойиҳаларига оид суратлар пайдо бўлди Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг кенгайтирилган лойиҳаси суратлари пайдо бўлган эди. Унда Тошкент метросининг мавжуд, қурилаётган ва қурилиши ҳали бошланмаган барча йўллари кенг харитаси тасвирланган. Харитага кўра, «Чилонзор» йўли жанубий йўналишда «Сергели» йўли билан туташади, шимолий йўналишда эса, «Буюк Ипак йўли» бекатидан сўнг, Трактор заводига томон камида яна учта бекат билан тўлдирилади. Лойиҳага кўра метрополитеннинг «Сергели» йўли жами 12 бекатдан иборат бўлади ва уларнинг фақат 4 таси (лойиҳавий номлари — «Чоштепа», «Ўзгариш», «Дўстлик», «Сергели») шаҳарнинг Сергели туманидан ўтади, қолгани эса Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб, Чилонзор буюм бозори, Ўрикзор бозори, Ибн Сино, Жарариқ мавзелари орқали янги ТошМИга етиб боради.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви