Тошкентда автобус ва енгил машина тўқнашуви оқибатида бир инсон ҳалок бўлди

Муқимий кўчасидан келаётган автобус Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган енгил машинага бориб урилган
5 октябр тонгида Тошкент шаҳрида йирик йўл транспорти оқибатида бир инсон ҳаётдан кўз юмди ва кишиларга моддий талофатлар етказилди, деб ёзади nuz.uz.
Хабарда айтилишича, Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида 5 октябр 5:30-6:00лар атрофида йўловчи ташувчи автобус ва “Ласетти” русумли машиналар ўзаро тўқнашиб кетган. Муқимий кўчасидан келаётган автобус Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган енгил машинага бориб урилган. Бунинг оқибатида енгил машина бошқарувида бўлган аёл воқеа жойида жон берган. Гувоҳларнинг ҳамда автотранспорт эгаларининг сўзларига кўра, ушбу катта чорраҳада 2-3 кундан бери йўл чироқлари йўқ. Борлари янги кўприк қурилиши муносабати билан олиб ташланган. ЙПХ ходимлари куннинг исталган вақтида чорраҳада туришади. Қолган пайтларда эса ана шундай улкан чорраҳада ҳаракатланувчи автоуловлар ўзлари билганича иш тутади, дейилади хабарда. Мазкур чорраҳа кўчаларидан бири Муқимийда жойлашган 173-мактаб пиёда йўлаклари яқинида ҳам йўл чироқлар мавжуд эмас. Мактаб ўқувчилари «бир амаллаб» таълим даргоҳига ўтиб олишади, деб ёзилади сайтда.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви