Ислом Каримов ҳақида синфдошларининг қизиқарли ҳикоялари

“Мен ва менинг синфдошларимга Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти билан бир синфда ўқиш бахти насиб этган”. — деб ёзади тарих фанлари доктори Шамсиддин Шарапов. “Биз синфда 25 бола эдик. Орамизда рус, ўзбек, татар ва корейс миллати болалари ҳам бор эди. Биз бир оиладек аҳил бўлганмиз. Ҳозирда синфдошларимиздан 6 нафаригина ҳаёт. Ислом Каримов орамизда аъло ўқиши билан ажралиб турарди. У ўқишдан ташқари баскетбол, шахмат, енгил атлетика билан ҳам шуғулланган. Уни хотираси мустаҳкам эди. Ёдимда иншо ёзганимизда унга муаллимимиз “2” баҳо қўйган. Исломни кўчириб олган деб ўйлаганди. Чунки, у иншони тамомила ёдида сақлаб ёзган. Шунда Каримов устозимизнинг баҳосидан норози бўлган ва хотираси кучли эканлигини айтган.

Устозимиз иншони Каримовга қайта ёздирган. Каримовнинг оқизмай-томизмай иншони тўғри ва ҳатосиз ёзиб берганини кўриб у ҳайратда қолганди. Устозимиз ундан икки баҳо учун узр сўраб бешга баҳолаган.” – дея хотирлайди Шамсиддин Шарапов.

Ислом Каримов ҳақида синфдошларининг қизиқарли ҳикоялари

Муҳтарам президентимизнинг яна бир синфдошларидан Булат Муртазин шундай хотирлайди “1990 йиллар эди, Ислом Каримовни Самарқанддаги Сиёб бозорида учратиб қолдим. У вақтда Каримов Президент эди у бозорда Ельцин билан турарди. Мени узоқдан кўриб қолиб дарҳол қуйуқ сўрашган. Унинг менга ва атрофдагиларга бўлган самимий муносабатини ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман.”
Яна бир синфдош Шавкат Абдуҳолиқов Ислом Каримовни “Муккасидан кетган шахматчи эди. У яхши инсон ва меҳрибон эди.” – дея хотирлайди.

Ислом Каримов ҳақида синфдошларининг қизиқарли ҳикоялари

“Ислом Каримовнинг вафоти оғир жудолик бўлди. Унинг ёрқин хотираси доим ёдимизда қолади. Ишонаманки, келажак авлод ҳам уни доим ёдда сақлайди ” – деб ёзади Шамсиддин Шарапов.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви