Путиннинг маош ҳақидаги саволи адабиёт ўқитувчисини довдиратиб қўйди

«Александр Михайлович, мен барибир сизни тинч қўймайман. Яхшиси ҳозироқ айтинг, қанча маош олишингизни», — деб талаб қилиб туриб олди Путин
Россия президенти Владимир Путин «Йил мураббийи» танлови ғолиблари билан учрашувда Армавирлик рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Александр Шагаловга маош ҳақидаги савол билан мурожаат қилди. Президент саволидан кейин Шагалов уялганнамо жилмайган. «Ҳар хил, хизматим, қолаверса ўқувчиларим кўрсатаётган натижага боғлиқ. Ўртача 25-30 минг рубл чиқади», — деб жавоб қилган у. «Александр Михайлович, мен сизни барибир тинч қўймайман. Яхшиси ҳозироқ айтинг, қанча маош олишингизни», — деб талаб қилиб туриб олган Путин. «Ўтган йил 26-28 минг ойлик олар эдим», — жавоб қилган Шагалов. Шундан сўнг Россия президенти бу рақамлар Россия педагогларининг ўртача иш ҳақидан паст эканлигини таъкидлаган. 2015 йилда Россияда ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги — 32 минг рублни, 2016 йилда эса 36 минг рублни ташкил қилган. Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, маош даражаси регион ва ҳаёт тарзига бевосита боғлиқ: «Мамлакат шимолида ўқитувчилар маоши 70-100 минг рублни ташкил қилади», — деб таъкидлаган Владимир Владимирович.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви