Хоразмда гиёҳвандлар тўдаси қўлга туширилди

Маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ саккиз кишидан иборат бўлиб, улар гиёҳванд моддалар транспортировкаси ва савдоси билан шуғулланувчи тармоқланган тизимни йўлга қўйган

Ўзбекистон Республикаси куч органлари вакиллари Хоразмда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи йирик жиноий гуруҳни қўлга олишга қаратилган операцияни амалга оширдилар. Жиноий уюшма наркотик моддаларни етиштириш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланганлиги таъкидланмоқда. Маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ саккиз кишидан иборат бўлиб, улар гиёҳванд моддалар транспортировкаси ва савдоси билан шуғулланувчи тармоқланган тизимни йўлга қўйган. Жиноий гуруҳ фаолиятига боғлиқ илк маълумотлар 2016 йилнинг бошларида олинган: ўшанда тезкор гуруҳ ходимлари Хоразм вилоятининг «Саримой» постида 39 дона гугурт қутисига тақсимланган 75,1 граммдан зиёд наша(марихуана)ни Тошкентдан Урганчга олиб ўтмоқчи бўлган икки нафар жиноятчини қўлга олган эди. «Шундан сўнг ўтказилган суриштирув ишлари давомида тезкор гуруҳ ходимлари ушбу гиёҳванд моддаларни харид қилмоқчи бўлган шахснинг кимлигини аниқлашган ва унинг кўрсатмаларидан сўнг яна 8,56 грамм наша борлиги маълум бўлган. Шунингдек, вилоят бўйлаб кенг кўламда тафтиш ишлари ўтказилган. 24 манзил бўйича текширув ишларини олиб борган куч ходимлари томонидан катта миқдорда наша ва бошқа гиёҳванд моддалари аниқланган. Шунингдек, текширув давомида ноқонуний тарзда сақланган пневматик тўппонча ва икки дона милтиқ ўқи топилган», — дея таъкидлади куч тузилмаларидаги манба Жиноий гуруҳнинг барча аъзолари 7 йилдан 13 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви