Путин туғилган кунида 10 та генерални “сийлади”

Россия президенти Владимир Путиннинг 7 октябрдаги Фармони билан Россия ИИВнинг 10 нафар генерали эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
…Полиция генерал-майори — Россия ИИВ ташкилий ишлар бошқармаси бошлиғи Веденов Леонид Владимировични; Россия ИИВ хусусий хавфсизлик Ички ишлар вазирлиги Давлат Бошқармаси бошлиғи — генерал-лейтенант Лебедев Сергей Антальевич; Россия ИИВ авиацияси ва тезкор махсус гуруҳ кучлари маркази бошлиғи — генерал-майор Хаустов Вячеслав Васильевич эгаллаб турган лавозимидан озод қилинсин» — дейилган жума куни Россия ҳуқуқий ахборот расмий порталида нашр қилинган президент фармонида. Эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган полиция махсус бўлинмалари ва Россия ИИВ бошқа хизматлари раҳбарлари ўтказилаётган ислоҳотлар доирасида Россия Миллий Гвардиясига берилади.  Шунингдек, янги муассаса таркибига ўтказилиши муносабати билан бошқа раҳбарлар ҳам Владимир Путин фармонига асосан ўз эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган. Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин ҳам Путин фармонига асосан ўз лавозимидан озод этилган эди. Маркин сал вақтдан сўнг ўз истеъфоси сабабини Твиттер ижтимоий тармоғида шеърий тарзда ифодалади: «Душманлар яйрамоқда, дўстлар эса «чарчадинг» деди… Аммо иккиси ҳам янглишди: мен шунчаки манзилимга келдим энди»… Журналистларга берган интервьюсида Маркин «Россиянинг йирик ишлаб-чиқариш компанияси бўлмиш — «Росгидро»га Бош директор ўринбосари этиб тайинлангани» ҳақида маълум қилган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви