Сергелида ёғоч уйлар ўрнига 9 қаватли уйлар қурилади

Шавкат Мирзиёев ташрифидан кейин Тошкентнинг Сергели туманидаги ёғоч уйлар ўрнига 2022 йилга қадар 500 та кўп қаватли уйлар қурилади.
Сергели тумани маъмурияти раҳбари Фурқат Мақсудхўжаев айтишига қараганда, Сергелидаги ёғоч уйлар ўрнига замонавий кўп қаватли бинолар қурилади nuz.uz хабарига асосан. Сергели туманида давлат дастури асосида 2017-2022 йилларда 500 та кўп қаватли кўп хонадонли уйлар қурилади. Янги уйлар 30 минг оилани уй жой билан таъминлайди. Бу ҳақида туманга президент вазифа ва ваколатларини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ташрифидан кейин маълум бўлди. «Халқ финн уйлари деб атайдиган ёғоч уйлар қурилганинга 50 йилдан ошди. Улар қурувчилар учун вақтинча қурилган уйлар эди. Шунинг учун ҳам ушбу уйлар ўрнига замонавий 9 қаватли бинолар қуришга қарор қилинди. Бугунги кунда бўш турган ҳудудларда 50та шундай бино қурилиши аллақачон бошланган», — деди Фурқат Мақсудхўжаев. Ҳокимнинг сўзларига қараганда, ҳозир ёғоч уйларда яшаётган одамларга уй ажаратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Маъмурият раҳбари ушбу масала қандай ҳал қилиниши ҳақида аниқ маълумот бермади, лекин унинг сўзларига қараганда — ҳеч ким кўчада қолмайди. Бузилган ҳар бир уй ўрнига аҳолига қонунда белгиланган тартибда уй ажратилади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви