Улар ўз касбларини энди топишди: футболчиларимиз пахта термоқда

«Андижон» футбол клуби вилоятнинг Избоскан туманидаги пахта даласида пахта тергани ҳақида клуб матбуот хизматига таяниб, «Chempionat.asia» хабар берди.

Foto: CA

Фото: CА

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 йўлидаги ўйинлари сабаб Олий Лигада кичик танаффус юзага келганди. Бундан фойдаланган «Андижон» клубининг футболчилари, жамоа раҳбарияти, аёллар ва болалар жамоаларининг мураббийлари пахта йиғим-теримида иштирок этди.

Бепоён далада клуб раҳбарияти, футболчилар ва ишчи ходимлар ёнма-ён меҳнат қилиб, юртимизнинг пахта хирмонига ўз улушларини қўшишди, деб ёзди жамоа матбуот хизмати. Хабарда, шунингдек, жамоанинг бир қатор аъзолари ҳаёти давомида биринчи бор пахта даласида кўриниш бергани келтириб ўтилган. Якунда эса натижа чакки бўлмагани айтилган.

Клубнинг Олий Лигадаги натижаси эса чакки бўлиб, жамоа 16 клуб иштирок этадиган лигада сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви