Сергелида мактаб ўқувчиларини «ов»лаган эркак қўлга олинди

Илгарироқ ижтимоий тармоқларда уйга қайтаётган мактаб ўқувчиларини ўғирлашга уринган шубҳали шахс ҳақида бир қанча маълумотлар пайдо бўлган эди
Тошкентнинг Сергели массивида мактаб ўқувчиларини ўғирлашга уринган эркак ҳақидаги хабарлар ўтган ҳафта интернет тармоғини остин-устун қилиб юборди. Фарзандлари ҳаёти хавф остида эканлигидан ҳавотирга тушган ота-оналар шубхали шахс ҳақидаги маълумотларни интернет тармоғи орқали тарқата бошлаган эди, токи бошқа ота-оналар ҳам огоҳ бўлишлари учун… Мана, энди маълум бўлишига қараганда, Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мактаб ўқувчиларига «ов» уюштирган эркакни қўлга олишган. Маълумотларга кўра, ота-оналардан бири мактаб олдида назорат ўрнатган тезкор гуруҳ ходимлари қандай қилиб шубҳали шахсни қўлга олишгани гувоҳи бўлган.

«Тўнғич ўғлим билан тушлик вақтида мактабдан қайтаётган маҳалимиз бир қизиқ воқеага гувоҳ бўлдик: биздан 100 метр наридаги ҳовлига бир эркак югуриб кириб кетди, уни икки киши қувлаб келаётган эди. «Ушла уни» дея бақиришди. Аллақандай нотаниш эркак ёрдамида қочоқ қўлга олинди. Нима бўлаяпти экан, деган қизиқишда ўғлим билан ўша томонга қараб югурдик, борсак бояги эркакни милиция ходимлари машинага солиб олиб кетаётган экан», — деб ёзган гувоҳ ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Сал ўтмай, жабрланган ўқувчининг ота-онасига Сирғали ИИББга жиноятчини танишга чақирилган. «Биз милиция бўлинмасига бордик, кабинетга киришимиз билан ўғлим дарҳол уни таниди. Эркакнинг ёнида ўша ўғлим тилга олган пичоқ борлиги аниқланди. Шунингдек, унинг ёнидан сохта ҳужжат ҳам аниқланган. Исмини бизга айтишмади. Билганимиз, у Жиззахдан, муқаддам судланган шахс экан», — деб ёзади у. Бошқа бир жабланувчи ҳам «овчи» айнан шу эркак эканлигини тасдиқлаган. Ота-оналарнинг сўзларига қараганда, қўлга олинган шахс болаларни ўғирлашга ҳаракат қилгани ҳақидаги айбловни тўлиқ инкор этмоқда. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига «шунчаки уяли телефонни ўғирлаш ниятида бўлгани» ҳақида иқрор бўлган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви