Самвел Бабаян: “Айнан ана шу нарса бизга муаммо туғдирмоқда”

Ўзбекистон — Хитой ўйинидан олдин ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ва яримҳимоячи Сервер Жепаров иштирок этди. Бу ҳақда maydon.uz сайтида хабар берилган.

Самвел Бабаян:

— Хитой Осиёда ўз ўрнига эга бўлган жамоа. Шу сабабли ҳам бизга осон бўлмайди.

Сервер Жепаров:

— Хитой биз учун азалдан қийин рақиб бўлиб келган. Эртага ҳар икки жамоага осон бўлмайди.

— Сергеев, Сардор Рашидов ва Ислом Тўхтахўжаевнинг ўйинида пасайиш юзага келгани сизга ҳам сезиляптими?

— Сергеев, Сардор Рашидов, Тўхтахўжаевлар жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан ҳисобланади. Тўғри, улар хато қилишмоқда. Уларга етарлича кўрсатмалар берганмиз.

— Жамоа ўйинга қанчалик тайёр?

— Эронга қарши ўйинни унутиб, эртанги ўйинга таёргарлик кўрдик. Охирги 3 ўйинда биз ўзимизнинг энг оптимал ҳолатимизга кела олмадик. Яъни энг кучли таркибни йиға олмадик. Айнан мана шу нарса бизга муаммо туғдирмоқда.

— Хитой терма жамоаси жуда тезкор ўйин намойиш этади. Қарши ужумлар сизни хавотирга қўймаяптими? Бундан ташқари ўнг қанотга мослаша олмаётган Тўхтахўжаевни Даврон Ҳошимов билан алмаштиришингиз мумкинми?

— Дарҳақиқат, Хитой жуда ҳам тезкор ўйин намойиш этади. Тўхтахўжаевнинг ўйинида бироз пасайиш кузатилгани бор гап. Таркиб борасида якуний қарорни эртага чиқарамиз. Эртага биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ортга йўл йўқ. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви