Тошкентда “Кошкент” бўлиб ўтди. Унда нима бўлди?

Тошкентда биринчи мушуклар кўргазмаси “Кузги кошкент” бўлиб ўтди.

Бугун Тошкентда биринчи мушуклар кўргазмаси – “Кузги кошкент” бўлиб ўтди, Sputnik мухбири хабарига асосан. Кўргазмада турли туман мушклар қатнашди. Улар орасида нархи бир неча минг доллар бўлган зотдор мушклар қаторда оддий лекин жуда ёқимтой уй мушуклари ҳам бор эди. Кўргазмада қатнашган мушуклар антиқа ва хилма-хиллигини уларнинг зоти номидан ҳам билиб олса бўлади, масалан: канадалик сфинкс, шотландиялик осмақулоқ, бамбино, элф, бенгаллик, форс мушуги, саванна, сервал, мэйнкун ва бошқалар. Кўргазмада турли зотдор мушук болаларини, барча керакли ҳужжатлари билан бирга сотиб олиш имкони ҳам бор эди.  Зотдор бўлмаган уй мушук болаларини эса – бепул тарқатишди.

Кўргазмага ташриф буюрган айрим мушукбозлар, ўзларининг севимли жониворлари қайси зотга таалуқли эканлигини ҳам соҳа мутахассислари ёрдамида билиб олишди. Бир неча йил кўчадан топиб олинган мушук боласи – уралекс зотидан бўлиб чиқди. Бу албатта унинг меҳрибон эгаларини қувонтирди. Марокколик сервал зотли мушук – кўргазманинг энг қиммат аъзоси бўлди. Унинг нархи 14000 $ экан. Мушуклар орасида ҳақиқий қаҳрамон ҳар бор экан. Айтишларига қараганда, тошкентлик Гоша исмли мушук ўз эгасини чаёндан чақишидан асраб қолган экан. Ташкилотчилар ушбу кўргазма катта йўлнинг боши эканлигига ва Ўзбекистонда фелинология ривожланишига катта ҳисса қўшишига умид билдиришди. Фелинология – мушукларни ўрганидагиан фан. Биринчи бор ўтказилишига қарамасдан FARUS фелинология ассоциациясидан халқаро мақом олди. “Кузги кошкент”га дунёда таниқли фелинологлар: россиялик Ольга Синицина ва қозоғистонлик Евгений Мечковский лар ташриф буюрди.

 

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви