Футбол тарихида биринчи яшил карточка кўрсатилди

Италия «B» сериясининг «Виртус Энтелла» ва «Виченца» клублари ўртасидаги ўйинда футбол тарихидаги биринчи яшил карточка кўрсатилди. Бу ҳақда iSport хабар бермоқда.

Foto: The Sun

Фото: The Sun

Италияда нуфузи жиҳатидан «А» сериядан кейин турадиган «B» серия мавсуми бошланишидан аввал янги – яшил карточкани жорий этиш таклиф этилди. Қизил ва сариқ карточкалардан фарқли равишда, яшил карточка рағбатлантириш сифатида кўрсатилади.

Футболчига яшил карточка у ўйин давомида муносиб хатти-ҳаракат кўрсатса, қоида бузганини тан олса, рақиб футболчисига ёрдам берса ва шунга ўхшаш Fair Play амалларини бажарсагина кўрсатилади.

Футбол тарихидаги биринчи яшил карточка «Виченца» клуби аъзоси Кристиан Галанога кўрсатилди. Ўйиннинг 53-дақиқасида рефери «Виртус» дарвозаси томон бурчак зарбаси белгилаган эди, аммо Галано тўп рақиб футболчисига тегмаганини айтди ва бурчак зарбаси бекор қилинди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви