Путин Обамани сўнгги марта хўрламоқчи

Кремль Американинг ҳозирги президентини мутлақо менсимайди, деб ёзади New York Observer шарҳловчиси Жон Шиндлер

Ҳеч кимга сир эмаски, Кремль Американинг ҳозирги президентини мутлақо менсимайди, деб ёзади New York Observer шарҳловчиси Жон Шиндлер, nuz.uzга асосан. Унинг фикрича, Москва Барак Обаманинг ваколат муддати ниҳоясига етаётганидан фойдаланиб унга нисбатан нафратини намойиш этишга уринмоқда. Нафратнинг ана шундай ифодаларидан бири Калининградда Россиянинг “Искандер-М” ракета мажмуаларининг жойлаштирилиши ҳақидаги хабардир. New York Observer шарҳловчиси Жон Шиндлернинг фикрича,  Владимир Путин ва унинг атрофидагилар Барак Обамани менсимасликлари аллақачон маълум бўлган. Унинг сўзларига кўра, КГБда таълим олган москваликлар учун Американинг адвокат президенти — «заиф, улар ёмон кўрадиган постмодернистик Ғарбнинг карикатурасидир».

Обама тез орада лавозимини тарк этиши боис Кремл унга нисбатан нафратини яширишга ҳам уринмаяпти. Бу юқори даражадаги дипломатияга ҳам тегишли. Масалан, Сурия Америка президентидан мерос қоладиган ҳақиқий ташқи сиёсий даҳшат бўлиб қолади. «Обаманинг ҳеч нарсага арзимайдиган давлат котиби Жон Керрининг бу низода АҚШнинг ролини ҳимоя қилишга уринишлари Москва томонидан очиқчасига қаршиликка учради. Кремл Вашингтон билан Сурия борасидаги музокаралар қизиқтирмаслигини аниқ қилиб тушунтириб қўйди: Биз ғалаба қозондик, сизлар ютқаздингиз, кўникинглар», −деб таъкидлайди мақола муаллифи. Бошқа тарафдан, Шиндлернинг фикрича, Обама маъмурияти бундай якунга ҳайрон бўлмаслиги керак. Оқ Уй етакчиликни бундан уч йил илгари Москвага топшириб қўйган ва бу АҚШ президенти ҳамда унинг атрофидаги «ўзларини ташқи сиёсатнинг даҳолари» деб биладиганлардан бошқа ҳаммага маълум бўлганди. «Биз Путинга Сурияда ўзи истаган нарсани – Асаднинг қўғирчоқ ҳукуматини сақлаб қолиш ва Россиянинг қатъияти ҳамда қудратини намойиш этишига имкон яратдик. Ва бунинг учун барча айб ўзимизда», − деб ёзади шарҳловчи.

Буларнинг бари олдиндан маълум эди. Ҳар доим вазиятдан фойдаланишга уста бўлган Путин Обаманинг муддати якунланаётганидан фойдаланиб олдинга ўтиб олмоқда. Кремлга бошқа бундай иродасиз АҚШ президенти дуч келмаслиги мумкин, шунинг учун руслар имконият борида «кутилмаган геостратегик совға»дан иложи борича кўпроқ нарса ундириб олишга уринишмоқда. Ва бундай «агрессив бошбошдоқлик»ни ҳамма жойда учратиш мумкин. АҚШ америкалик ҳарбийларнинг кемалари Россия соҳилларига яқинлашганида Москва «хавфли ўйин» олиб боришига аллақачон кўникиб бўлди. Лекин энди бу Қора денгиз билангина чегараланмаяпти. Россия ҳарбий-денгиз флоти Тинч океани ҳудудида америкаликларни кузатиш ва «тутиш” учун Узоқ Шарқда стратегик бомбардимончи самолётларнинг янги бўлинмасини ташкил қилди. Тез орада «авиаташувчиларнинг қотиллари» бўлган Ту-23М3 самолётлари яна АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларини кузатишни бошлаб юборади. Обама бор кучи билан АҚШ ва Россия янги совуқ уруш ҳолатида эмаслигини инкор қилишга уринмоқда, лекин Путин бундай фикрда эмаслиги маълум. Ушбу ҳафтада Россия мудофаа вазирлиги Вьетнам ва «Флоридадан жуда қулай масофада жойлашган» Кубада ҳарбий базаларини қайтадан очиш масаласини кўриб чиқаётганлигини билдирди. Кремл қовоғини уймоқда ва оммани чалғитмоқда, деб ҳисоблайди Шиндлер. Лекин Москванинг айрим қадамлари жуда ташвишли ва НАТО ҳамда Пентагоннинг хавотирини уйғотиши лозим. Айниқса Россия «бошқалар нима деб ўйлашлари ҳақида қайғуриб ҳам ўтирмасдан ўз жанговар қудратини очиқчасига намойиш этаётган» нотинч Болтиқбўйи ҳудудида вазият хавотирли.

Эстонларнинг маълумотига кўра, Россия ҳарбийлари Калининградга «Искандер-М» мажмуаларини юборишган. Ядровий каллаклар билан жиҳозланиши мумкин бўлган бу ракета мажмуаларининг радиуси 500 километрни ташкил этади, бу эса Полша ва Болтиқбўйида жойлашган нишонларни уришга етади. «Калининградда, Болтиқбўйи республикалари ғарбида  «Искандер-М» мажмуаларининг жойлаштирилиши Оқ Уйнинг хавфсизлик ҳақидаги ишонтиришларига қарамасдан, НАТОнинг Россия ҳужумига дош беролмайдиган шарқий қанотини издан чиқариши мумкин. Варшава ва альянснинг бошқа пойтахтлари учун бу қадам Кариб инқирозининг болтиқча талқинини эслатади», − дейди Шиндлер. Бу Москванинг Вашингтонга бевосита чорлови ва Владимир Путиннинг Барак Обамага нисбатан шахсий чорлови ҳисобланади. Кремлдаги КГБ офицери Америка президенти Овал кабинетни тарк этгунига қадар уни стратегик жиҳатдан сўнгги марта хўрламоқчи. «Нега бундай бўлмаслиги керак? – дейди мақола муаллифи. – Русларнинг бундай ҳаракатлари яхши иш берган, айниқса Москва истаганини қилаётганида Обама бунга кўз юмиб яхшиликка умид қилганида». Афтидан, Путин тез орада имкониятлар эшиги ёпилишини билади. Кремлга «жуда дўстона муносабатдаги» Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси инқирозга учрамоқда, шунинг учун Москва «ёвуз» Хиллари Клинтон билан тўқнашишига тўғри келади. Клинтон Кремл унинг ғалаба қозониш имкониятини камайтириш учун жосуслик, хакерлик ҳужумлари, шантажлардан фойдаланганини билади. Клинтонлар оиласи бирор нарсага эришган бўлса ҳам фақатгина шахсий қасос йўлида эришган. «Шунинг учун ҳам Путин ҳозирнинг ўзидаёқ ҳаракат қилмоқда. Тайёрланинг, бизни нотинч куз кутмоқда», − деб якунлайди мақоласини Жон Шиндлер.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви