Coca-Cola ва Pepsiнинг фитнаси фош қилинди

Олимларнинг таъкидига кўра, Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари бу каби «ташвиқот ишлари» учун йилига тахминан 9 миллион доллар сарфлайди

Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари Американинг 96тага яқин тиббиёт уюшмалари билан тил бириктириб иш кўрган. Тиббий ташкилотлар компаниялар манфаатини кўзлаб иш кўргани учун мўмайгина пул олган, деб ёзади бу борада суриштирув ўтказган American Journal of Preventive Medicine нашри.

Маълум бўлишича, 2011 йилдан 2015 йилга қадар газланган ичимлик ишлаб чиқарувчи Coca-Cola ва PepsiCo  компаниялари соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳисоб рақамларига жуда катта миқдорда пул ўтказишган. Пул ўтказилган тузилмаларнинг аксарияти семиришга қарши кураш олиб борган. Бундан ташқари, хабарга кўра, ушбу вақт оралиғида Coca-Cola ва PepsiCo  компаниялари соғлиқни сақлаш соҳасидаги 29 та лойиҳа, шу жумладан, ширин газланган ичимликлар истеъмолини камайтириш ва семизликка қарши курашишга қарши қаратилган лойиҳаларга қарши овоз берилишини қўллаб-қувватлаган. Олимларнинг таъкидига кўра, Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари бу каби «ташвиқотлар» учун йилига тахминан 9 миллион доллар сарфлайди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, юқорида қайд этилган сингари ҳолатлар Америка миллати соғлиғига катта салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви