Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

Умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган, ўта хавфли рецидивист деб топилган, жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган, жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган, муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноятлар содир этганларга амнистия жорий этилмайди

Ўзбекистонда Конституция қабул қилинганлигининг 24-йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинди. Тегишли қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис юқори палатаси (Сенати)га амнистия масаласи юзасидан тақдимнома киритганидан сўнг қабул қилинди. Амнистия мнистия аёлларни, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахсларни, 60 ёшдан ошган эркакларни, чет давлатлар фуқароларини ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахсларни жазодан озод қилишни назарда тутади. Бундан ташқари, амнистияга мувофиқ, озод қилинмайдиган шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддати қисқартирилади. Умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган, ўта хавфли рецидивист деб топилган, жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган, жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган, муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноятлар содир этганларга амнистия жорий этилмайди. Авф этилганларнинг аниқ сони сал кечроқ маълум бўлади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви