Ўзбекистонда 2020 йилга келиб пахтани қўлда териш 30%га қисқаради

Қўл меҳнатироботлаштирилган технологиялар жорий этилиши ҳисобига қисқариши кутилмоқда. Ушбу соҳа учун жами 60 дан зиёд махсус механизмларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон пахтачилик ва умуман қишлоқ хўжалиги соҳасида ресурсларни тежайдиган технология ва универсал машиналар тизимини жорий этиш орқали 2020 йилга келиб қўл меҳнатини 30%га камайтиришни режалаштирмоқда. Тошкентда бугун очилган XII халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида намойиш этилаётган материалларни кўздан кечириб худди ана шундай хулосага келиш мумкин.

Шу билан бирга, мамлакат сув ресурсларини бугунги кундаги кўрсаткичларга нисбатан — 15-20%га, уруғлар харажатининг камайтирилишини — 30-35%га, ёқилғи ва мойлаш материалларини эса — 20-25%га тежаш режалаштирилмоқда. Ўз навбатида бу қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тан нархи пасайишига ҳамда фермерлар даромади даражаси ошишига хизмат қилиши айтилмоқда. Ўзбекистонда 2012 йилда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида Давлат дастури қабул қилинган эди. Ҳужжат қўл меҳнати улушини қисқартиришни ҳамда механизация ҳамда инновацияга оид технологиялардан фойдаланишни қўллаб-қувватлашни назарда тутарди. Жумладан, дастурда 60 турдан зиёд янги техникаларни ташкиллаштириш режалаштирилган эди. Эътиборлиси, республикада пахтанинг аксарият навлари машинада теришга мослашган. Бундай селекция майдонлари йилига кўпаймоқда, ва яқин истиқболда уларнинг ҳамжми 1 миллион гектарга етказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон қишлоҳ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилга келиб пахта ҳосилининг 80% пахта териш машиналарида йиғиб олинади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви