Вазир жинсий зўравонликда айбланмоқда

Жинсий зўравонлик ва товламачиликда айбланган Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамадўғли ўз шаъни ва қадр-қимматини суд орқали тиклаш ниятида, деб хабар қилмоқда маҳкама матбуот-хизмати

Қозоғистон Маданият вазири номига ёғдирилган айбловлар жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Вазирнинг ўзи эса бу гапларнинг ҳаммаси бўхтон эканлигини такрорлаган ҳолда бу борада жўялироқ фикр билдиришдан сақланаяпти. Эслатиб ўтамиз, илгарироқ қозоғистонлик актриса Енлик Сидиққова Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳаммадўғлини видеомурожаат орқали вазирни жинсий зўравонлик ва товламачиликда айблаган эди. Маълум бўлишича, ўшанда Аристанбек Қозоғистон миллий санъат академияси ректори вазифасида фаолият юритган. Академияга ўқишга кириш ниятида бўлган Сиддиқова имтиҳонларга кечикиб қолган. Аёлнинг таъкидига кўра, ўшанда Муҳаммадўғли унга бу муаммони 3 минг доллар эвазига ҳал қилишни таклиф қилган, сўнгра унинг қаерда ва ким билан яшашига қизиқа бошлаган. Актрисанинг бу борадаги «иқрорлари» омма ўртасида катта шов-шув ва баҳс мунозараларга сабаб бўлди, деб хабар қилади РИА Новости ахборот агентлиги. Муҳаммадўғли Енлик Сиддиқованинг гапларини бўхтон деб атаб, ўз шаъни ва қадр-қимматини суд орқали ҳимоя қилишини маълум қилган. «Ҳурматли ОАВ, интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқ вакиллари! Вазир ўз шаъни ва қадр-қимматини фақатгина қонунда кўрсатилгани каби суд орқали ҳимоя қилади», — дея хабар қилинган Қозоғистон республикаси мадания ва спорт вазирлиги ахборотида. Шунингдек, маҳкама хабарида Мухаммадўғли суд қарори чиққунга қадар ОАВларга бу борада ҳеч қандай изоҳ бермаслиги айтилган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви