Тадбиркорлар учун яна бир қонун қабул қилинди!

Янги қонун ижтимоий хизматлар соҳасини барча керакли хизмат еткизиб берувчилар билан таъминлаши керак.

Ўзбекистон Олий Мажлисининг юқори палатаси «Қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисидаги» қонунни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон қонунчилигида ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳақида қонунда ягона норматив-ҳуқуқий актлар йўқ эди. Янги қабул қилинган ҳужжат ижтимоий хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асосларини ва давлат органларининг ваколатларини белгилайди. “Ушбу қонун Республикада ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг ягона тизимини белгилайди, хусусан, ушбу соҳада жисмоний ва юридик шахсларнинг, жумладан тадбиркорларнинг ҳам қатнашиш шаклини белгилайди”, — деди мажлис давомида Сенатнинг фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси раиси Зайниддин Низомходжаев. Унинг сўзларига қараганда, ушбу қонун томонидан белгиланган ҳамкорлик, барча соҳаларда ижтимоий хизматлар еткизиб берувчиларнинг тўлиқ рўйхатини тузишда ёрдам беради.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви