Тошкентдаги қинғирликлар фош этилди

Тошкент шаҳри Олмазор тумани электр таъминоти корхонасидаги қинғирликлар фош этилди.

“Ҳуқуқ” нашри билдиришича, тумандаги “Барака ютуқ” фирмасининг электрдан 191 миллион қарзи бўлгани ҳолда, 3,7 миллион сўм маблағ ундирилган, 187 миллион сўм эса электр корхонаси раҳбари Шерзод Мамажонов бошчилигидаги гуруҳ томонидан талон-тарож этилган. Шунингдек, “Биллур текс” фирмасининг электрдан 271 миллион сўмлик қарзидан кўз юмилган.

Ш.Мамажонов Тошкент шаҳар электр тармоқлари ва “Чорбоғ ГЭС қурилиш” корхоналари мансабдорлари билан тил бириктириб, капитал таъмирлашдан ҳам 19 миллион сўм ўзлаштирган.

Қайд этилишича, “ҳотамтой” мансабдор Ш.Мамажонов хизмат вазифасига совуққонлик билан қараб, хонадонлардан қарздорлик бартараф этишга эътибор қаратмаган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судланувчиларга тегишли жазо тайинлагани хабар қилинган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви