Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлаш бошқа санага кўчирилди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси Ўзбекистон президенти вазифаларини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларига номзод этиб тасдиқланиши режалаштирилган партия қурултойини 19 октябрга кўчиришга қарор қилди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда. 

Дастлаб Шавкат Мирзиёев номзоди партиянинг 14 октябрдаги қурултойида тасдиқланиши, сўнгра эса ҳужжатлар Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига топширилиши керак эди.

«Санани кўчириш ҳақидаги қарор қурултой доирасида режалаштирилган ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон президенти сайловларидаги иштироки билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш жараёнига таъсир қилмайди», деб маълум қилди партия вакили.

«Партия низомига таклифлар ва қўшимчаларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб қилинди. Бу  таклифлар ва қўшимчалар ҳам навбатдаги қурултойда кўриб чиқилиши тайёрланмоқда, шунинг учун қурултой санасини кўчиришга қарор қилинди», деб тушунтирди партия вакили.

Айни вақтда партиялар ўз номзодларини қўллаб-қувватловчи имзолар йиғишни амалга оширишмоқда, бу жараён 20 октябрда якунланиши керак. Қонунчиликка кўра, партия умумий сайловчилар сонидан камида 1 фоизининг (214,35 минг имзо) имзосини йиғиши лозим. Номзодларни рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаларини бериш 30 октябргача Марказий сайлов қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви