Янги қонун тайёрланмоқда

Айни пайтда Тошкент, Самарқанд ва Бухорода хостеллар фаолият кўрсатмоқда, лекин бу туризмни ривожлантириш учун жуда оз

Ўзбекистонда мамлакат меҳмонхона бизнесидаги янги йўналиш – хостелларни ривожлантириш бўйича қонунчилик базаси тайёрланмоқда, деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига «Ўзбектуризм»даги манба. Унинг айтишича, ҳозирда тегишли қонун ҳужжатларининг йўқлиги боис республикада талаб кучли бўлган ушбу йўналишнинг ривожланиши оқсамоқда. «Бугунги кунда Тошкентдаги хостеллар олдиндан мавжуд бўлган биноларда жойлашган, уларнинг эгалари янги объектлар қуришмайди, аксарият ҳолларда собиқ умумий ётоқхоналардан фойдаланишади. Одатда, иншоотнинг бир қисмидангина фойдаланилади, зеро хостел бу кичик хоналардан иборат арзон меҳмонхонадир», — дейди манба. Кўп қаватли уйларда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи ҳукумат қарори мавжуд бўлиб, бу айрим қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, бундай уйларда тадбиркорлик қилиш мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида меҳмонхона хизматлари йўқ. Сайёҳлар Ўзбекистон маданий мероси билан танишишмоқда.

«Ҳозирда ушбу рўйхатни кенгайтириш ва унга меҳмонхона фаолиятини ҳам киритиш борасида қизғин муҳокама кетмоқда. Лекин бу қонунчиликда яна бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Масалан, кўп қаватли уйнинг бир қисмида хостел ташкил қилиниши ушбу уйда яшовчи бошқа инсонларнинг тинчини бузиши, уларга халал бериши мумкин. Бу эса Фуқаролик кодекси орқали ҳал бўладиган муаммодир. Умуман олганда, буни қандай амалга оширишни, хостелларга нисбатан қандай талаблар бўлишини муҳокама қилмоқдамиз», — деди суҳбатдош. Тошкентда фаолият кўрсатаётган 15 хостел ҳозирда ўзининг аниқ мижозларига эга. Суҳбатдошнинг айтишича, Чилонзор туманидаги хостеллар мамлакатнинг жанубий ҳудудларидан келган меҳмонларни қабул қилса, Тошкент тиббиёт институти атрофидаги хостеллар қозоғистонликлар ва Тошкентга даволанишга келганларни қабул қилади. Бунга ўхшаган хостеллар Самарқанд ва Бухорода ҳам бор, лекин улар бошқачароқ асосда фаолият олиб боришади, улар хусусий хонадонларда жойлашган, дейди эксперт. «Асосийси, қонунчиликни тартибга солиш, ҳуқуқий база яратиш лозим, шундагина хостеллар жадал ривожланади, шунинг учун биз бу масалани давлатнинг бошқа тизимлари билан ҳал қилишга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди манба. Унинг фикрича, хостеллар тизимини ривожлантириш ички туризм салоҳиятини оширади ва «Ўзбектуризм» ушбу йўналишни фаол тарғиб қилишни режалаштирган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви