Ўзбекистонда йирик наркокурьер қўлга олинди

Бу шахс гиёҳванд модда контрабандаси учун илгари Ўзбекистонда судланган ва амнистия актига асосан жазодан озод қилинган
Ўзбекистон куч тизими ходимлари тожикистонлик йирик наркокурьерни қўлга олиш операциясини ўтказдилар. Олинган маълумотга кўра, жиноятчи тунги вақтда Тожикистондан Тошкент вилоятининг Бекобод туманига кўп миқдордаги гиёҳванд модда билан ўтиши лозим эди. Махсус хизмат ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан Тожикистон фуқароси, Сўғд вилояти Зафаробод туманида яшовчи 46 ёшли Абдураҳмон Бердиқулов чегарани кесиб ўтган чоғида қўлга олинди. «Дастлабки текширувда маълум бўлишича, қўлга олинган бу шахс гиёҳванд модда контрабандаси учун илгари Ўзбекистонда судланган ва 2014 йилда амнистия актига асосан жазодан озод қилинган. Унинг ёнида бўлган спорт сумкаси текширилганида, унинг ичида 2 килограмм героин моддаси борлиги аниқланди», — деди куч тизимидаги манба. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-(Контрабанда) ва 273- (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди
.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви