Ўзбекистонда помидор нархи нега қимматлади?

«Оила ва жамият» ҳафталик газетаси журналисти помидор нархининг қимматлиги ҳамда ушбу маҳсулот танқислиги Ўзбекистонга кириб келган зараркунанда билан боғлиқлигини аниқлади.

alt

Журналист билан суҳбатлашган респондентларнинг фикрича, ўтган қиш совуқ бўлмагани боис жорий йилда зараркунандалар айниқса кўпдир. Жумладан, помидорлар ҳосилига зарар келтирувчи ҳашаротлар ҳам кўпайиб кетди. Мутахассислардан бирининг маълум қилишича, ушбу ҳашаротларнинг ватани Жанубий Америкадир. Ўтган асрнинг 80-йилларида Жанубий Америка томат куяси (Tuta absoluta Povolny) дунёнинг кўплаб мамлакатларида тарқалди. 2010 йилда у Россияда аниқланди, энди эса у Ўзбекистонга ҳам кириб келгани маълум бўлди. Олимлар ҳозирча зараркунандага қарши курашишнинг муваффақиятли йўлларини топа олмаяпти.

Марказий Америка ҳудудидан тарқала бошлаган зарарли куя айни пайтда Жанубий Америка, Европа ва Ўрта Ер денгизи мамлакатларида учрайди. У туфайли бир қатор мамлакатларда карантин эълон қилинган. Томат куяси, помидордан ташқари, картошка, бақлажон ва қалампир ҳосилини ҳам нобуд қилиши мумкин. У туфайли ҳосил ҳамда маҳсулотнинг сифати ёки товар кўриниши йўқолиши даражаси 35-€“100 фоиз атрофида баҳоланади. Зараркунанда юқори фаоллиги ва мослашувчанлиги билан ажралиб туради.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви