Виртуал қабулхонага “хорижга чиқиш учун визани бекор қилиш бўйича” петиция йўллашгани ёлғон бўлиб чиқди

Ҳурматли ўртоқлар, зиёлилар, оддий инсонлар, Ўзбекистонда қаерда, қачон кўргансиз петиция ўтказилганини.

  Нима эмиш “хорижга чиқиш учун визани бекор қилиш бўйича” петициямиш. Қанақа сайтлиги, қаердан рўйхатдан ўтганлиги ноъмалум сайт томонидан Бош вазирга йўлланган (йўллангани ноъмалум) ушбу таклиф бутун веб-сайтларимизда “орқасини” суриштирмасдан қўшқўллаб тарғибот қилинмоқда.

  Биз ўзи яқиндагина кенг миқёсдаги Ахборот хуружини бошдан кечирдик. Зўрға амаллаб “душман хужумини” қайтардик. Бунда бой беришлар кўп бўлди. Яъни хориждаги душманлариимиз аҳолимизни ёлғон ахборотларига ишонтиришга маълум муддатга бўлсада эришдилар.

Энди бўлса яна “кўр хассасини бир марта йўқотади” қабилидаги ҳикматли сўзга бутунлай зид равишда “кўр хассасини минг биринчи марта йўқотиб” ёки атайлаб йўқотишни хоҳлаб (яъни ушбу илгари сурилаётган таклифни амалга ошишини ич-ичидан хоҳловчилар) аҳолимизни ёлғон ахборотга ишонтириш жараёни кетмоқда.

Яна ҳамма жим. Бирор масъул ташкилот бу ахборотни ёлғонлигини, бундай петиция-митициялар миллий қонунчилигимизда назарда тутилмаганлигини айтишга журъат этолмаяпти ёки ҳар доимгидек энг ахши кўрган мақолимиз “ит ҳурар карвон ўтар”га амал қилмоқда. Аммо бу позицияда биз фақат ютқазганимиз.

  Ҳурматли юртдошлар! Сиз ахборот тарқатиш билан шуғулланаётган ҳар қандай интернет манбасининг маълумотига ишонманг!!!

  Ҳурматли ҳамкасб веб-сайтлар мутасаддилари! Интернетда турли шубҳали ахборотлар тарқатиш билан шуғулланаётган веб-сайтлардан маълумот олмаслигингизни, олган тақдирингизда ҳам сиёсий, ҳуқуқий жиҳатдан миллий қонунчилигимизга тўғри келишини кўриб чиққандан сўнггина уни аҳолига тарқатишингизни илтимос қиламиз!!!

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви