Нима учун доллар «чоп этувчи» станокни абадий ишлатиб бўлмайди?

Нима учун калтафаҳм америкаликлар ўзларининг улкан қарзлари туфайли ташвишланмоқдалар? Ахир уларнинг қарзлари долларда-ку? Вашингтон ҳар қандай вақтда 18 трл.долларни “чоп этиш”га ва уни ҳақдорларга бўлиб беришга буйруқ бериши мумкин – шундан кейин қарз муаммоси буткул барҳам топади…

 Мана шундай фикрларга АҚШ тўлашга маҳкум бўлган доллар “найза”си ҳақида ўқиганимизда дучор бўламиз. Азиз ҳамкасблар, Атлантика орти қироллигида ҳаммаси ҳам биз ўйлагандек жуда оддий эмас. Хусусан, қироллик асоси инқирозга юз тутганига анча бўлди ва ўлмас Кашей ҳисобланмиш доллар бизнинг кўз ўнгимизда сўлиб бормоқда.

 Кеча мен америкаликлар долларни саноат миқёсида қандай чоп этаётганликлари ва бунда гиперинфляциядан қай  тарзда  қутулиб қолишлари трюки ҳақида баён этиб берган эдим.

Қисқача айтадиган бўлсак, долларнинг катта қисми АҚШдан ташқарида муомалада бўлади. АҚШда доллар чоп этувчи дастгоҳ  ишга тушган тақдирда ҳам, Вашингтоннинг қўлида доллар миқдори ортиб бораверади – бу долларнинг жаҳоннинг қолган  қисмида қадрсизланиши билан боғлиқ. Яъни, америкаликлар мана шундай мураккаб бўлмаган усул билан “ўғирлик”ни амалга оширадилар: дунё аҳли Олтинчи флот ва АҚШ армияси қудратининг хавфи остида тобора кучсизланиб бораётган доллардан фойдаланишга мажбур бўладилар.

Янги чоп этилган долларлар америка иқтисодиётига тахминан мана бундай схема  билан келиб тушади:

1. АҚШ Ғазначилиги давлат қарз облигацияларини чиқаради.

2. Федерал заҳира тизими долларни чоп этади ва Ғазначилик  облигацияларини сотиб олади.

3. Ғазначилик долларларни федерал бюджетга  йўналтиради, у эса ўз навбатида АҚШ иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун ушбу пулларни сарфлайди.

Ушбу схема “қарз монетизацияси”(давлат қарзини эмиссия ҳисобига беркитиш) деб аталади. Шуни қайд этиш лозимки, ҲВЖ(Ҳалқаро валюта жамғармаси) ўзи билан ишлаётган ҳар қандай мамлакатга( албатта АҚШдан ташқари) ушбу схемани қўллашни қатъий ман этади – бундай схемалар одатда гиперинфляция ҳамда миллий валюта курсининг кескин пасайиши билан якунланади. Биз чоп этувчи дастгоҳнинг 90-йилларда Россияда аёвсиз ишлатилгани гувоҳи бўлдик, ўша вақтларда йилига 50-100 %лик инфляция ҳеч кимни ҳайрон қолдирмас эди.

2008 йили Қўшма Штатлар пул босувчи дастгоҳни энг юқори қувватда ишлатишга мажбур бўлди: унинг ёрдамисиз инқироздан чиқишнинг иложи йўқ эди. Бу ҳолатда пул оқимлари икки қисмга ажратилди – Федерал заҳира тизими нафақат давлат облигацияларини, балки хусусий банклар балансидаги “ипотека облигация”ларини ҳам бозордан сотиб ола бошлади. Ушбу схема “миқдорий енгиллатиш” (Quantitative Easing – QE ) номини олди. Илтимос, шу атамани ёдда сақлаб қолинг.

Қандайдир вақт миқдорий енгиллатиш америкаликларга “чўкиб” кетмасликни ва “нафас олиб туриш”ни таъминлади. Лекин 2014 йилга келиб ушбу тизим маълум бир чекловларга мустаҳкам таяниб қолди ва шу туфайли Қўшма Штатлар пул босувчи дастгоҳни тўхтатишга мажбур бўлди. Энди  мавзуга алоқадор янгиликларни кўриб чиқамиз.

2014 йилнинг январи. ФЗТ миқдорий енгиллатиш дастурини камайтиришда давом этди:

 Очиқ бозорлар бўйича Федерал қўмита(FOMC) 2013 йилнинг миқдорий енгиллатиш дастурини камайтиришни бошлади, бунда облигацияларни ойлик сотиб олиш ҳажми 10 млрд.доллар – 75 млрд.долларга қадар қисқартирилди.Ташкилотнинг ушбу йилнинг январида бўлиб ўтган  йиғилишида QE ойига 10 млрд.доллар – 65 млрд.долларгача камайтириладиган бўлди.

2014 йилнинг  апрели. АҚШ ФЗТ миқдорий енгиллатиш дастури ҳажмини  ойига 45 млрд.долларга қадар камайтиришга қарор қилди:

  АҚШ ФЗТ QE III дастурини 10 млрд.долларга камайтиришга қарор қилди, бу ҳақда FOMCнинг 29-30 апрелидаги йиғилиши натижалари бўйича маълум қилинди.

2014 йилнинг июни. АҚШ ФЗТ бешинчи марта миқдорий енгиллатиш дастури ҳажмларини қисқартирди:

 ФЗТ июлдан бошлаб АҚШ Ғазначилиги облигацияларини сотиб олишни ойига 25 млрд.доллардан 20 млрд.долларгача, ипотека облигацияларини – 20 млрд.доллардан 15 млрд.долларга қадар камайтирди.

2014 йилнинг сентябри. ФЗТ ўзининг манфаатларини камайтирди.

  1 октябрдан бошлаб сотиб олиш ҳажми яна 10 млрд.долларга қисқартирилди.Энди ипотека облигациялари сотиб олиш учун ойига 10 млрд.доллар ўрнига 5 млрд.доллар ажратила бошланди; ғазначилик облигациялари  эса 15 млрд.доллар ўрнига 10 млрд.доллар ҳажмида сотиб олина бошлади.Нима учун ФЗТ ушбу механизмни буткул йўқотиш томон кетиб боряпти?

Балки АҚШ иқтисодиёти соғломлашиб қолгандир? Бахтга қарши, бундай эмас.Америка иқтисодиётининг муаммолари фақат ошиб бормоқда, Қўшма Штатларга пул сув ва ҳаводек ўта зарур. Шундай бўлсада, доллар чоп этиш кун сайин қийинлашиб бормоқда.

Ҳаммаси шундаки, АҚШ облигацияларини нафақат ФЗТ сотиб олади: ушбу бозорда облигацияларни сотиб олиш истагида бўлган иштирокчилар талайгина.ФЗТ бозордан облигацияларни фаол сотиб олишга киришганда, уларнинг бозордаги баҳоси кўтарила бошлайди, облигациялар бўйича купонли тўловлар(“фоизлар”) эса пасая бошлайди. Казначейлик(давлат) учун бу яхши, чунки, паст фоизли пулларни олиш имконияти пайдо бўлади, ФЗТ каби доллар босувчи принтерга эга бўлмаган облигацияларнинг бошқа харидорлари учун эса бу ёмон.

Ўзларининг долларлик облигациялари учун жуда паст фоиз олувчи(Хитой, Япония, Россия, нефт ишлаб чиқарувчи араб давлатлари, Ҳиндистон ва ҳк.) чет элликлардан ташқари АҚШ ичидаги инвесторларнинг қуйидаги уч тоифаси доллар чоп этишдан жиддий талофот кўради:

1. Пенсия фондлари(давлат ва хусусий).

2. Давлат ижтимоий ёрдам фондлари.

3. Суғурта компаниялари.

АҚШда Россия тушунчасидаги каби нафақалар мавжуд эмас. Амалда федерал пенсия фонди фақат федерал хизматчиларга нафақа тўлайди, уларнинг сони у қадар кўп эмас. Хусусий секторида ишлаётганлар ва давлат хизматчиларининг катта қисми нафақаларни ўзларининг локал пенсия фондларидан оладилар. Яъни, полициячи хизматдан сўнг нафақани АҚШ федерал бюджетидан эмас, балки бирон-бир округдаги полиция департаменти Пенсия фондидан олади.

Давлатнинг ижтимоий ёрдам фондлари аҳолининг кам таъминланган қисми учун биринчи навбатда зарур бўлган товарлар/хизматлар ҳамда айрим дори-дармонларни тўлаш учун қопламаларни таъминлашга йўналтирилади.

Суғурта компаниялари тиббий суғурталарни тўлаб беради ҳамда табий офатлардан келган зарарларни қоплайди.

Мана шу арзирли тўловларни амалга ошириш учун маблағ зарур бўлади, мазкур ташкилотларнинг барчаси АҚШнинг “хатарсиз” давлат облигацияларни сотиб олиш ҳисобига пул топади. Ушбу облигациялар бўйича фоизли тўловлар юқори экан, фондлар бир илож қилиб кун кечира оладилар.

Лекин ФЗТ “миқдорий енгиллатиш”ни амалга ошира бошлагач, мазкур ташкилотларнинг барчаси бозордан облигацияларни ўта юқори баҳода сотиб ола бошладилар ҳамда паст даражадаги даромад билан кифояландилар.

2008 йилда ушбу пенсия фондлари ҳамда суғурта компаниялари потфели етарлича даромадга эга облигациялар билан тўлиб-тошиб кетди, лекин “миқдорий енгиллатиш”нинг беш йили мобайнида улар портфелининг катта қисми йилига 2,5% даромад келтирувчи “бўшлиққа” айланиб қолди – ушбу ташкилотлар нафақаларни тўлаш, дори-дармонларни сотиб олиш ҳамда жарроҳлик амалиётларини қоплаш учун камида 7-9% даромад олишлари лозим эди.

Агар принтер янги долларларни чиқаришда давом этса, у ҳолда облигациялар даромадлилиги пасаяди, бу ҳолатда  АҚШ иқтисодиётини эса  ижтимоий ҳалокат кутади. Нафақалар берилиши тўхтайди (у эса истеъмолнинг катта қисмини ташкил этади), соғлиқни сақлаш тизими вайрон бўлади, ижтимоий дастурларнинг ҳамда субсидияларнинг катта қисми  молиялаштириш маблағларисиз қолади.

  АҚШ учун  даҳшатли  келажак.

Агар принтер тўхтаб қолса ва облигациялар қимматлашса, ҳукуматда пул камайиб кетади, демак, улкан давлат харажатларини кесишга тўғри келади, бу шундоқ  ҳам бунга суяниб қолган  АҚШ иқтисодиётига ҳалокатли таъсир кўрсатади.

Демак, иккала вазият ҳам ёмон. Ушбу вазиятлардан яхшиликча чиқиб кетиш учун америкаликларда йўл йўқ: шу сабабли бизнинг америкалик ҳамкорлар барча нарсага тайёрлар ҳамда ҳалқаро саҳнада креатив террорчилик билан шуғулланишга мажбурдирлар. Планетага ўт қўйиш – америкаликларнинг сўнгги умидидир. Агар ҳамма ерда нотинчлик ҳукмрон бўлса, у ҳолда  капитал “тинч манзил” бўлган АҚШ  сари оқа бошлайди.

Мудис агентлиги хабарича, АҚШнинг пенсия тизими ҳозирда икки триллион долларга “минус”да ишламоқда – бу ҳали алоҳида штатлар даражасини ифодалайди, холос.

Мудис ҳисоблаган икки триллион долларлик тақчиллик – ўта катта миқдор ҳисобланади. Лекин бу штатлар даражасидаги 25 та йирик давлат  фондлари бўйича статистика, холос. АҚШда эса штатлар йигирма бештадан кўпроқ, бунга кўп сонли хусусий фондларни ҳам қўшилса…Аниқки, бутун пенсия фонди тизими бўйича тақчиллик астрономик кўламларга етади.

Шу ерда савол туғилиши табиий: нима учун долларни босиб чиқариш ва тўғридан-тўғри пенсия фондларига, ижтимоий ёрдам фондларига ва суғурталовчиларга тарқатиш мумкин эмас?

Жавоб шуки, бу ҳолатда катта кўламдаги лаҳзалик инъекция даркор бўлади ва АҚШнинг ўзидаги ҳамда ундан ташқаридаги доллар баланси Америка томон ҳаракатлана бошлайди. Шундан кейин қўлида доллари борлар тезликда ундан қутулиш чораларини кўра бошлайдилар ва АҚШда инфляция кучая бошлайди. Занжирли реакция бошланади, шундан сўнг доллар юз марталаб қадрсизланиб кетиши мумкин.

Бир ватлар собиқ СССРнинг республикалари ўз валюталарини амалга киритгач, бўшаган рублларни Россияга йўналтира бошладилар, натижада рубль бир йил ичида 25 маротабага  қадрсизланиб кетди. АҚШда қулаш янада каттароқ бўлади: доллар кўлами бутун дунёни қамраб олади.

ФЗТ нафақат бозордан облигациялар сотиб олишни бекор қилади, балки  АҚШ банкларини кредитлаш асоси бўлмиш қайта молиялаш ставкасини кўтаради. Агар ушбу ставкани паст даражада қолдирилса, у ҳолда банклар пенсия ва суғурта фондлари депозитлари бўйича яхшигина фоизларни тўламай қўядилар:улар учун 0.1-2% атрофида ФЗТдан кредит маблағи олиш қулайроқ бўлиб қолади. ФЗТ эса банкларни ҳукуматнинг қимматбаҳо облигацияларини сотиб олиш ва депозитлар бўйича яхши фоизлар тўлашга мажбур қилиш керак.

Мана қарийб бир йилдан буён мутахассислар ФЗТ ставкани кўтариши тўғрисида сўз юритмоқдалар.

“Доллар принтери” даври аста-секин якунига етмоқда. Аввалига америкаликлар облигацияларни сотиб олиш механизмини бекор қилишга, сўнгра эса қайта молиялаш ставкасини қўтаришга мажбур бўладилар. Ўз иқтисодиётига чекланмаган маблағларни киритган АҚШнинг олтин даври қарийб якунига етди.

Воқеаларнинг юқори нуқтаси шундан иборатки, америка иқтисодиёти хотиржамлик билан барҳам топадими ёки АҚШ ўлими олдидан янги жаҳон урушини бошлашга улгурадими…

Россия нима қилади? Ўзининг ожизона вазиятига қарамай, нима учун доллар – рубль курсига  нисбатан рекордларни ўрнатмоқда? Нима учун нефть ва улкан заҳиралар билан таъминланган рубль тобора пастга шўнғиб бормоқда?

Ушбу саволни Россия Марказий банкига бериш керак, улар ўзини худди Вашингтондан буйруқ оладигандек тумоқда. Марказий банкда нафақат рублни барқарорлаштириш учун, балки ҳар қандай санкциялар  оқибатларини бартараф этиш  ҳамда  бизнесни кредитлаш мақсадида  бир неча триллион рублни иқтитсодиётга киритиш  учун заҳиралар етарли.

 

Мақола муаллифи: fritzmorgen

                             Русчадан Ботирхўжа Жўраев таржима қилди

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви