Ноябрь ойидан қайси ходимларнинг маоши ошиши маълум бўлди

Хўжалик бекаларининг маошларига энг кам ойлик иш ҳақининг 25%и миқдорида устама қўшилади

Ноябр ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади, деб хабар беради UZBEKISTAN TODAY.

Хўжалик бекаларининг маошларига энг кам ойлик иш ҳақининг 25%и миқдорида устама қўшилади. Ўттиз фоизлик устамалар уларда ишлаш ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналарига тенглаштирилган муассасаларнинг бош врачи, бош врач ўринбосари ва олий маълумотли мутахассисларга берилади. Ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналари ходимларига энг кам ойлик иш ҳақининг 15%и миқдорида устама тўланади. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси ходимларига турли миқдорда устамалар тўланади. Муассасаларнинг раҳбари, раҳбар ўринбосари ва олий маълумотли мутахассислари (Тиббий-санитария бирлашмаси аппаратида штатда турувчи ходимлардан ташқари) 15 фоизлик устамага эга бўлишади. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси муассасаларининг қолган ходимларига 10 фоизлик устамалар берилади

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви