Саудия қироли томонидан Ислом Каримовга берилган Каъба ёпинчиғи «Минор» масжидига ҳадя қилинди (ФОТО)

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримова 2016 йил 10 октябь куни Тошкент шаҳридаги «€œМинор»€ жомеъ масжидига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги сайти маълум қилди.

alt

Татьяна ва Лола Каримоваларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Тошкент шаҳар вакиллиги ходимлари ва масжид жамоаси кутиб олишди. Зиёратчилар даставвал масжидга ўзгача кўрк бағишлаб турган фаввора ва ҳудудда олиб борилган ободонлаштириш ишлари билан таништирилди.

alt

Шунингдек, масжиднинг ички ҳовлиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги маъмурияти хонаси ва масжид хоноқохини зиёрат қилди.

Анвар қори Турсунов масжиднинг қурилиш тарихи, масжид сиғими, юртимизнинг турли вилоятларидан келаётган зиёратчиларнинг юртимиз ва яқинда вафот этган юртбошимиз ҳақларига қилаётган дуоларини айтиб ўтди.

alt

Татьяна ва Лола Каримовалар «Минор»€ масжидига қилган зиёратларидан мамнун бўлганликларини билдириб, биринчи Президентимизнинг 1992 йил Умра сафарида Саудия Арабистони қироли томонидан ҳадя қилинган кисвани масжид жамоасига ҳадя қилишди. Ушбу кабапўшнинг қадри яна шу билан баландки, ушбу кисва бир йил давомида Кабайи Муаззама ичида сақланганлигидадир.

alt

Зиёрат сўнггида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб, руҳи покларига бағишланди. Шунингдек, зиёратчиларга «€œМинор»€ масжиди номидан эсдалик совғалар топширилди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви