Ўзбекистон билан 80 млн долларлик шартнома имзоланди

Тошкентда бўлиб ўтган ярмарка доирасида Ўзбекистон ярим миллион тоннадан ортиқ пахта толаси сотди ва жами 1,3 млрд долларлик шартнома имзолади
XII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркаси якунларига кўра Россия компаниялари Ўзбекистондан текстил маҳсулотлари ва хом ашёси етказиб бериш бўйича 80 миллион долларликка яқин шартнома имзоладилар, деб хабар берди РИА Новости ярмарка ташкилий қўмитасига асосланиб. «Ярмарка иши доирасида олиб борилган музокаралар натижасида Россия компаниялари Ўзбекистон компаниялари билан текстил маҳсулотлари ва хом ашёси етказиб бериш бўйича 80 миллион долларликка яқин шартнома ва келишувлар имзоладилар», — деб маълум қилди ташкилий қўмита. Хусусан, калава ип, трикотаж матолари, тайёр текстил маҳсулотлари етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. «Агро-Лайн» директорлар кенгаши раиси Виктор Игнатьевнинг айтишича, «Агро-Лайн» МЧЖ (Москва) ва «Ўзбекенгилсаноат» АЖ ўртасида Россияда Ўзбекистон текстил маҳсулотларини сотишга мўлжалланган қўшма савдо уйини ташкил қилиш бўйича келишув имзоланди. «Корхонанинг асосий вазифаси Россия корхоналарини хом ашё билан тўла таъминлаш учун маҳсулотларни етказиб бериш бўйича мувозанат ўрнатишдир», — деди Игнатьев. Унинг сўзларига кўра, савдо уйини жорий йилнинг охиригача «текстил маҳсулотларини тарқатиш бўйича энг маъқул логистик нуқта» бўлган Ивановода очиш режалаштирилган. Игнатьев Ўзбекистондан Россияга етказиб бериладиган текстил маҳсулотларининг йиллик ҳажмини 350 миллион доллар миқдорида баҳолади. Россия саноат ва савдо вазирлигининг маълумотига қараганда, 2016 йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистондан енгил саноат маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми ўртача 24,3% фоизга ошган ва 260 миллион доллардан ортиқроқ миқдорни ташкил этган. Ўзбекистондан Россияга импорт қилинадиган маҳсулотлар орасида текстил маҳсулотлари биринчи ўринда туради ва бутун импортнинг 63,2%ини ташкил қилади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви