Эмомали Раҳмон нима учун дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхатига киритилди?

Илгарироқ дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхати «The Muslim 500-2017» эълон қилингани ҳақида хабар қилган эдик. Айтиш лозимки, ушбу рейтингдан мусулмон ҳамжамиятига ёхуд унинг номидан энг катта таъсир кўрсатган шахслар киритилади
Ўтган ҳафтада Иорданиянинг Амман шаҳридаги Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази дунёнинг энг обрўли 500 мусулмон рўйхатини эълон қилган эди. Тожикистон раҳбари ушбу нуфузли рўйхатдан учинчи бор ўрин олди, деб хабар қилади Спутник Тожикистон.

Энг нуфузли мусулмонлар рўйхати2009 йилдан бери эълон қилиб келинади. Рейтинг муаллифлари Эмомали Раҳмонни ушбу рўйхатга киритар экан, Тожикистон президентининг 2013 йилда давлат раҳбарлигига тўртинчи бор қайта сайлангани, Ҳаж сафарини адо этгани ҳамда 2007-йилда ўз фамилиясидаги сляванча «ов» (Раҳмонов) қўшимчасидан воз кечганини эсга олишган. Экспертлар Тожикистон президентининг ушбу рўйхатга катта ишлар содир этгани учун киритилганига шубҳа қилишмаяпти. Аммо у қандай ишлар бўлди экан? Тожик сиёсатшуноси Абдуғани Мамадазимовнинг фикрига кўра, Эмомали Раҳмоннинг ушбу рўйхатга киритилиши бош сабаби аниқ. Жорий йилда у оилавий Макка ва Мадинага Ҳаж сафарини амалга оширган ҳамда Каъбага кириш бахтига муяссар бўлган (у ерга фақатгина Саудия Қиролининг рухсати билангина кириш мумкин).  Таниқли тожик журналисти Нурали Давлат дунёнинг энг мартабали 500 мусулмони қай тартибда аниқланишини ҳеч тушунмаслиги ҳақида иддао қилди. «Ушбу рўйхатдан кўпинча собиқ Иттифоқ мусулмон республикалари президентлари ўрин олшишади. Ўйлайманки, регионннинг бошқа раҳбарлари ҳам тез орада рейтингга киритилади, рейтинг ўз структурасига кўра расмий мақомга эгага ўхшайди», — деб ёзади Давлат. Эмомали Раҳмонга тўхталадиган бўлсак, шарҳловчи фикрига кўра, Тожикистон раҳбари эҳтимол, бу рўйхатга «диний экстремизмга қарши муваффақиятли кураш олиб бораётгани учун» киритилган. 2009 йилда «Виждон ва диний уюшмаларнинг эркинлиги тўғрисида» қонун қабул қилинган эди. Бу ҳужжат айрим турдаги конфессиялар фаолиятини таъқиқ остига қўйди ҳамда мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқларини маълум маънода чеклади, деб айтиш мумкин. Мисол учун аёлларга ва 18 ёшга тўлмаган ўсмирларга масжидларга бориш ҳамда иш ўринларида намоз ўқиш таъқиқланган эди. Шунингдек, ҳижобда юриш ҳам чекланди… Энг муҳими, давлат ташаббусига кўра, хориждаги диний муассасаларда таҳсил олган ёшлар ўз ватанига қайтарила бошлади», — дея таъкидлаб ўтган Давлат.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви