Билайнга очиқ хат: «Бу юрт отангнинг пулига келганми?»

Ҳурматли Beeline! Мен бир неча йилдан бери сендан ва сенинг “Мега ҳафта” хизматингдан фойдаланиб келаман. Гарчи сенга ҳафтасига 3,5 $дан кўпроқ пул сарфласам-да, хизматингнинг менга қулай томонлари бор. Шу учун истисно ҳолатлардан ташқари уни ўчирмайман. Хизматни шанба куни ёққанман ва у бир ҳафтадан кейин ўчади. Шундай қилиб ҳафтанинг ҳар олтинчи кунида сендан менга 2 та асаббузар хат келади. Шулардан бири, нима эмиш: “Sizning bepul tarmoq ichida daqiqalaringiz tugadi”миш! Ия, тармоқ ҳам “бепул” бўларканми? Ёзувингнинг русчасига қарайман: “Vashi besplatnye minuty vnutri seti zakonchilis’”. Гарчи русча сўзларингнинг лотинча имлода хатолари бўлса-да, аммо гапни қурилиш жиҳатидан тўғри ёзгансан. Лекин ўзбекчадаги “бепул” сўзини “тармоқ ичида” сўзларидан кейин қўйсанг, олам гулистон эди-ку! Шунда гап “Сизнинг тармоқ ичида бепул дақиқаларингиз тугади”, тарзида тўғри бўларди. “Ичида” сўзига “ги” қўшимчасини қўшсанг, гапинг янада равонроқ чиқарди. Бу хатоингни-ку, бир амаллаб ҳазм қиламан. Лекин кейинги хатинг одамнинг миясига наштардай қадалади. У нима экан, де: “Sizning bepul O’zbekiston bo’yicha daqiqalaringiz tugadi”миш! Бу хатингнинг ҳам русчасига қарайман: “Vashi besplatnye minuty po Uzbekistanu zakonchilis’”. Имло хатоларингни айтмаса, услубий жиҳатдан балодай тўғри ёзгансан. “O’zbekiston” билан “bo’yicha” сўзларидаги “o‘”нинг “шапкаси” – “‘” ўрнига тутуқ белгиси – “’” қўйганингга ҳам, майли, бир амаллаб кўз юмдим. Лекин нимага “бепул Ўзбекистон” деб ёзасан, баракатопкур! “Ўйнаб қўяй!” “Ўйнаб қўяй!” дея бўралатиб-бўралатиб сўкайми ҳозир! Ўттиз миллион аҳолиси бор Ўзбекистон қанақасига бепул бўлсин? Бу юрт отангни пулига келганми? Шу Ватанда яшаётган халқ телефонига ҳафтасига 10-15 минг сўм пул ташлаб сени боқяпти-ку! Ўзинг тўғри ёзишни билмасанг, шу халқ ичидан ўзбек тилини биладиганларни ёнингга ишга ол!
Бундан бирор ой олдин – шанба кунларининг бирида сенинг операторинг билан боғландим, вақтимни қизғонмасдан, унга ҳаммасини қозоқ биродарларимизнинг 9 пулидан тушунтирдим, у ҳаммасини ҳарфма-ҳарф ёзиб олди, арзимни сенга етказишга ваъда берди, лекин, мана, орадан шунча вақт ўтибдики, хатоингни тузатганинг йўқ. Бугун жума. Эртага эрталаб сен менга ва менга ўхшаб “Мега ҳафта”нгга уланган мижозларингга яна “Бепул тармоқ!”, “Бепул Ўзбекистон!” деган хатлар жўнатасан. Илтимос, хато хат юборишни бас қил, уларни тузатиб жўнат! Биламан, мактабда тил дарсларидан қочгансан ё бу фанни яхши ўқимагансан! Cен ўзи қайси мактабда ўқигансан, устозинг ким, соримашак Beeline?!

Самимият ила журналист Фозил Жабборов

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви