Даҳшат! Бефаросат санъаткорлар: “Нима, биз битта мошинада кетамизми?”

Негадир бугун ёшлар тарбияси ҳар қачонгидан муҳимлиги, Ўзбекистон  ёшларини глобаллашув жараёнлари, “оммавий маданият” хуружларига қарши, миллий ғурур ва ўз юртига дахлдорлик ҳиссида тарбиялашда оила, таълим, маҳалла Концепцияси (тарғиботчилар тилида 175-сонли Қарор) кучли қурол эканлиги ҳақида гапирилади.

  Мазкур йўналишда Республика доирасида манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, вилоят, туман(шаҳар) кесимида тасдиқланади. Юракдан чиқаётган асосли фикрлар, таъсирли иборалар билан ёшларимиз дардига дармон бўлаётган санъаткорларни кўргач, ҳузурланасан. Мақсадга эришдик. Аммо, пойтахтдан келаётган баъзи санъат аҳлидан мезмонлар ҳайрон: “Ие, улар юртимиздаги ободлик ва фаровонликни шунақанги тушунтирадики, ҳайратдан ёшларимиз кўзларида севинч ёшлари, дунёқарашидаги лоқайдлик ва худбинлигидан ўзи уялади. Барибир, пойтахтда ижод қилиш бошқачада. Дунёқарашининг кенглиги, аудиторияни ҳис этишига қойил қолдирди десак…”.

Ҳафсаласи пир мезбонлар ахийри бир хулосага келади.

“Қўявер, артистда. Асосийси келдику. Меҳмон отангдан улуғ!

(“Биз буюк юрт фарзандларимиз” лойиҳасидан)

 

“REDBULL” тарғиботига сал қолганди”…

  Қарасам, юртимизда таниқли санъаткорга орқасидан етиб келган админстратор “REDBULL” улашяпти. Ё қудратингдан, хонандадан админстраторлар чаққон. Битта хонандага ўнта админстратор. Яна бу админстраторлар Чорвоққа дам олиш, тўй-ҳашам мавсумидан қолгани алам қилган шекилли уларга тарғибот учун Nexia, Lasetti машина эмас.

Ҳозир улар тунги клубда эмас, ёшлар билан учрашувда эканлигини эслатгандек бўлдик. Узр сўрадик. Хуллас, қарийб минглаб томошабин “REDBULL” кўтариб олган тарғиботчини олқишлашига сал қолди.

Худо бор экан, пастда вояга етмаганлар ўртасида алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишни таъқиқлаш доирасида туни билан рейд ўтказаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари енгил нафас олади.

Таълим муассасасида соғлом турмуш тарзи мақсадида пистафуруш, тамакифурушлар билан ёқалашиб юрган маънавий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарларнинг кўнгли жойига тушди.

Савдо дўконларида 18 ёшгача бўлган фуқароларга тамаки ва алкогол маҳсулотини сотганлиги учун сотувчи билан ёқама-ёқа бўлиб юрган маҳалла раиси пешонасидаги мошдек-мошдек терни секин артиб қўйди.

“Опа сиз ўзи телевизор кўрасизми?”…

  Коллежнинг 1-курс ўқувчи қизи савол беряпти: “Кечирасиз, “оммавий маданият” ёмонлиги ҳақида гапиряпсиз, аммо устингиздаги кийим ва клиплардаги имо-ишорангиз ҳақида нима дейсиз?”.

Хонанда қотиб қолган. Лекин паст кетмаслиги керак. Унвон олган. Шундай жавоб бердики, бу жавоб худдики савол эгасини ўтмас пичоқ билан умрбод азоблагандек бўлди. “Менга қаранг опа! Сиз ўзи телевизор кўрасизми? Охирги чиққан клипимни кўрганмисиз ўзи?”.

Балоғат давридаги ёшларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим. Улар ўзига нисбатан ҳар қандай ҳақоратни ёмон қабул қилади. Тенгдошлари олдида изза бўлади. Тушкунликка тушиб ҳаётдан безийди. Ўзи асрасин, бу тушкунлик бир кун келиб “Бу қизга жаноза ўқилмайди. Исломда мумкин эмас”-деган хулоса чиқармай-деб лабини тишлаб олган маънавиятчи омонат чайқаляпти.

Камолот етакчисининг нафас олиши тезлашган. Ё қудратингдан ўн олти яшар қизалоқ қирққа яқинлашган хонанда учун опа бўлса-я?

Коллеж психологи хотиржам санъаткорга руҳий ташҳис қўйяпти. “Менимча, эри билан уришиб келган-ов”  

Бизнингча ҳеч кимнинг миллатимиз ёшларини хафа қилишга, жеркишга ҳаққи йўқ. Дўстим, селектор йиғилишларида бўлганмисиз?

Мен Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган пайтимда ижарада турардим. Ёш оила учун ҳам чақалоқ ҳам рўзғор ғами, бу ҳам етмагандек ҳар ойда квартира эшигини худди танк эшигини очгандек жаҳл билан очган ижарачининг қовоғига термулиб туриш нима эканлигини жуда яхши тушунаман. Келинглар ёшларимиз биз кўрган азобни кўрмасин. Фаол ёшларимиз учун “Камолот” уйлари, кам таъминланган оилалар учун 100-60 миллионгача бўлган кўп қаватли уйлар қурилишида бош бўлаётган миллат отасининг шогирди Шавкат Миромоновичнинг ёшларга бўлган жонкуярлиги ҳақида эшитганмисиз?

“Ўзбек лабораторияси формуласи”…

  Кўп миллатли туманларнинг бирида бўлган учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фалон артист ўз фикрини баён этяпти.

  “Мен учун ўзбек қизларидек ибо-хаёли, гўзал қиз йўқ”

 Ўзбекистон байроқчаларини ҳилпиратиб турган фариштамисол турли миллат қизлари ҳангу-манг. Тўғри фуқаронинг сўз эркинлиги кафолатланади. Аммо, бу тинч-тотув, қуда-анда бўлиб яшаётган ўзбек халқи орасига бурқсиб турадиган аччиқ тутун ёқиш дегани эмаску? Зоя Цойни бағрига босиб, “Сиз жуда гўзалсиз ва ўзбек тилида жуда чиройли куйлайсиз” –дея ўзбек халқини бирдамлик ва аҳилликка чорлаб кетган миллат отасининг ўгитини унутиш дегани эмаску?

Исми Жонибек (тарихда Дашти Қипчоқ қабила исмлари), миллати ўзбек, онаси билан тожик тилида сўзлашадиган мендек “Ўзбек лабораторияси формула”сини (дунё сиёсатчилари эътирофи: Ўзбекистон-миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик лабораторияси) камситиш дегани эмаску?

Дангалиги айтганда, замон ва маконни унутган тарғиботчига аудиторияни ҳис этмас экан, унга давра тўридан жой бериш дегани эмаску?

“Қаранглар, бизни нима билан боқишмоқда”

  Ҳар бир вилоят имкон қадар, лозим бўлса имкониятдан ҳам юқори даражада тарғиботчилар учун тинмайди. Аммо, кези келганда бир муддао табингни хира қилиши аниқ. Иккита туманда бир хил таъом тортилганидан энсаси қотган баъзи санъаткорлар таъомни суратга олиб ижтимоий тармоқда жойлаб изоҳ қолдиряпти:“Мана аҳвол. Қаранглар бизни нима билан боқишяпти”

Миллатнинг руҳан юксалиши, маънавий баркамоллиги йўлида бисотидаги битта шим йиртилиб, дарвешларнинг кийимига ўхшаб қолгач, шиорлар ёзилган қизил матодан шим тикиб ишга келган Маннон Уйғур қаерда-ю, қорин дардида юрган санъаткорлар қаерда?

1987-89 йилларда Қашқадарёни обод қилиш, жабрдийда халқнинг дардига дармон бўлиш илинжида Ғузорлик деҳқон Санобар Муродованинг дала шийпонидаги тандирда ёпилган кадинон-қовоқкулчани тановул қилгач, шолғом, картошка солинган макарон шўрва ичган буюк давлат арбоби Ислом Абдуғаниевич қаерда-ю, биз сизнинг олдингизга президент номидан келдик дея сохта обрў сўраётган тарғиботчилар қаерда?

“Биз битта мошинада кетамизми?”…

  Ҳар бир ҳудуд учун ҳозиру-нозир машиналарга чиқиш учун жанжал. Эмишки, иккита санъаткор битта машинада кетса уларнинг имиджи ва каръерасига доғ тушармиш? Қани эди шунақа шахсий имиджга бўлган меҳрдан озгина олиб шу юртга нисбатан дахлдорлик ҳиссига қўшиб қўйилса эди?

Санъаткорки, бир-бири билан аҳил бўлмас экан, бир-бирини машинадан итариб чиқаришга тайёр экан, бу тарғиботчилар аудиторияда дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини ярата олишига биз ишонмаймиз.

Шуниси аниққи, бундай санъаткорлар умр бўйи саҳнада ўз ролини алмашадиган дублёри йўқлигидан қизалоғи ўлиги устидан спектаклдаги ролини маромида ўйнагач, театр жамоасини жанозага айтиб кетган санъат дарғаси Обид Жалиловнинг миллат олдидаги масъулиятини ҳис этмасдан ўтиб кетади.

Ҳаётшунос олим устоз Шуҳрат Ризаевнинг “Санъаткор-бу изтиробни ҳис этиш касби”-деган иборасини “тез айтиш” ибораси бўлса керак деб юраверади.

Юртимнинг фалон бурчагида машина талашаётган санъаткорни кўрсанг ғалати бўларкансан. Хаёлингда ҳар фикр ўрмаларкан.

Овоз ёзиш студиясига кечикяпман деб таксида бўлса ҳам боришга ийманмайсиз-у, битта машинада кетиш ҳамиятингизга тегадими?

(“Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик” лойиҳасидан)

Қойилмисиз ёшлар!

  …Мана мен ёшлигимда мактабга бормаганман. Оилада кўпчилик бўлганимиз учун ўқимаганман. Мусиқа устозим, менга қараб, сен ҳамма дарсга келаверма, “музикалный”га келсанг бўлаверади. Мана машҳур хонандаман. Кам бўлганим йўқ. Мана оналарни йиғлатиб юрибман. Қойилмисиз ёшлар?

Секин аудиторияга қарайман. Дарсга кечикиб келаётган ўқувчилар ҳаётдан хурсанд. Секин орқага тисарилиб, “ҳамтовоқ”ига ишора қиляпти. Қўлида шапалоқдек телефон тутганча гуруҳ-гуруҳ бўлиб юрадиган қизлар дугонасига оҳиста қараб қош қоқиб қўйяпти. Аудитория четида эса кечагина дарсга ҳафталаб келмайдиган ўқувчининг ота-онасидан ҳақоратланган ёш ўқитувчи пастга қараб олган. Дуёнинг бирор-бир мамлакатида 7 тилда таълим берилмайди, Ўзбекистон таълимга ажратилаётган сармоя ва ёшлар таълимига ғамхўрлик бўйича МДҲда эмас, балки дунёда 5-ўринда турибди-дея фахрланган коллеж директори жовдираб турибди.

 “Бизда унақа “скучный музика” йўқ”

  Ўзбекистон чорак асрлик олтин тарихида дунёни лол қолдиргудек ютуқларга эришаётгани, Р.Эрматовнинг ҳуштагига қараб турган Криштиано Роналдо, Месси-ю, ФИФА собиқ президенти Блаттергача, Биз қонимизда Муҳаммад с.а.в қони оқишидан гердайиб юрибмиз-у бироқ Мовороуннаҳр фарзанди Замахшарий араб тили грамматикасига асос солиб бизга “алиф” билан “калтак”ни аниқлаб берган эканку? Ахир у Саҳрои Кабирда туғилмаганми?-дея ҳайратланган арабгача, Ҳали кўрасиз, Ўзбекистонда “ФАН” (Фарғона, Андижон, Наманган) биз учун стратегик ҳудуд бўлади, у ердан поезд ўтмаслиги учун қўшни давлатлар билан чегарасини тоғнинг чўққисидан олдик деган лўттибозларнинг “Ангрен-Поп” темирйўлини кўргач тиришган пешанасигача, қаҳратон қиш-у, чилла ёзда ҳам тўйиб мева-сабзавот истеъмол қилолмаган ўзбек деҳқони мевасидан Сибирлик дўстим, мева пўчоқларини эса оқ айиқлар роҳатланаётганигача, 1975 йилда бокс бўйича жаҳон чемпиони Рифат Рисқиевдан бошқа то 1991 йилгача ўзбек чемпионини кўрмаган Тошкент халқаро аэропорти ходимлари бугун Рио-2016, санъат, фан  чемпионларига кўникиб ҳам қолганлигини эътироф этилгач, хонандага юзландик: “Илтимос, ватан мадҳи ҳақида битта куйласангиз”-дегандик жавобдан нафас ичимизга тушиб кетди.

  Қанақасига, минидискимда унақа “скучный музика” йўқку?”

Ё алҳазар, ватан ҳақида қўшиқлар қачондан бери “скучный” бўлиб қолди?

Товба, қўшиқ билан музика ўртасидаги фарқ трамвай билан бирга кетдими?

“Интерьвю ёзилган диск”

  Менимча бугун ижтимоий веб-сайтлар воситасида  профилимда “политика”га жой йўқ қабилида лоқайдликка берилган хонанданинг хурмача қилиқларидан ҳайратлангандан, хонанда рафиқаси рашкини қўзғаш учун йўлида учраган қизлар билан суратга тушаётган эр билан ўралашгандан, “Борса-келмас” оролида чимилдиқ ясаб асал чой ичаётганлар чойига шерик бўлгандан, ҳали ўзи бева-ю, ўғилчам укалик бўлишни хоҳлаяпти дея орзуга берилган акстрисанинг дардига дармон истаб веб-сайтларимиз оммавийлигини кафолатлагандан кўра,  аввало тарбия ва тарғиботни уларнинг ўзига сингдиришимиз, миллий маданият ва манфаатларимизга ғов бўлаётган тўсиқларнинг башарасини ёритиб туришимиз мантиққа яқинроқдир. “Ватан келажаги сенинг қўлингда”, “оммавий маданият-жамият кушандаси”, “Ким эдигу, ким бўлдик” лойиҳасидан энсаси қотганча: “Ундан кўра санъат оламига қандай кириб келгансиз?” савол жавобига интиқ  санъат аҳлида миллат ёшлари тақдири, юрт учун масъулият ҳисси ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириш вақти келгандир.

Хўш, йўли борми? Бор! Йўли шуки, олис қишлоқ ва овулларимизда истиқомат қилаётган аҳоли томон шайланаётган санъаткор тарғиботчиларга диск улашиш лозим. Мазкур дискда уларнинг интервьюлари муҳрланган: “Очиғи ҳайратдаман, ҳаяжондаман. Тилим калимага келмаяпти. Арзимас меҳнатимизни президентимиз, халқимиз шунчалик юксак қадрлаган экан бошим ерга теккунча таъзимдаман. Сўнгги нафасимгача шу содда, меҳнаткаш, танти халқим учун хизмат қиламан. Тупроғини кўзимга суртиб, унвонни оқлайман. Бу менга миллатимнинг қарзи. Оқлайман!!!”

  Шундай экан, азиз Тошкентжондан келаётган меҳмонжонлар!

Шу юксак эътибор ва эътирофга муносиб бўлайлик. Азим пойтахт инжиқлигу, сохта кайфиятингизни кўтармаган экан, биз ҳам кўтармаймиз.Олис бир қишлоқ маънавият тарғиботчисидек ҳам ёшларда ватанпарварлик ва миллий ғурурни уйғотолмас экансиз, ёшларга қарата юртбошимиздан сизга салом олиб келдик деманг. Ўзбекистон сиздек президент ва ёшлар ўртасида кўприк бўладиган тарғиботчига муҳтож эмас. Халқни алдаманг! Ҳатто сўзингизнинг асл моҳияти ва залворли масъулияти сизни қайси бекатгача олиб боришини тасаввур ҳам қила олмаяпсиз!

Унутмайлик! Ҳозирги алғов-далғов дунёда маънавият, маданият тарғиботи, санъат масаласи биз учун арзимас матоҳ эмас. Ўзи шундоғам олисдаги кафангадолар Ўзбекистон президенти, ҳукуматига нисбатан тош отиш билан овора. Эмишки, Ўзбекистонда санъаткорларни тергашдан бошқа иш йўқ. Оғайни, ишимиз кўп. Фақат битта муҳим ишимиз бор.

Ўзбекистонда санъаткорларга унвон ечингани учун, пешонасигача нақш бостиргани учун ёки тузлуққа тупуриб хоин сўзларини қўшиқ қилганлиги учун эмас халқини яхшиликка, аҳилликка  чорлагани учун, юрт равнақига қўшаётган ҳиссаси учун миллат ишончи ва ўзбек халқининг қарзи тариқасида инъом этилади.

Халқ ишончига хиёнат қилмайлик!

 

Жонибек Шуҳратов 

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви