18 октябрь куни қайси вилоятларда қор ёғади?

Республиканинг айрим вилоятларида душанба кунидан бошлаб ҳаво совий бошлайди ва ёмғир ёғади. 18 октябр куни эса, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Сардарё ва Тошкент вилоятларида ва Фарғона водийсининг айрим туманларида ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ўзбекистон Гидрометеомаркази Республиканинг барча вилоятида ҳаво ҳарорати кескин совишини ва 17-18 октябр кунлари айрим вилоятларда қор ёғиши мумкинлигини хабар қилди. Вазирлик хабарига кўра, янги ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари Республиканинг барча вилоятларида ҳаво совиши, ёмғир ёғиши кутилмоқда. 18 Октябр куни Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Сардарё, Тошкент влоятлари ва Фарғона водийсининг айрим туманларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиб ёмғир қорга айланиши мумкин. Ўзгидрометеомарказ  хабарига кўра, 17-18 октябр кунлари Республикада ҳаво ҳарорати кундузи 13-18 градусга, тунда эса 5 —10 градусгача пасайиши мумкин. 19-20 октябр кунлар эса, кундузи 7-12 градус, тунда эса ҳаво ҳарорати 0 градусгача тушиши мумкин.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви