Ўзбекистонда террорчилар рўйхати тузилади

Ўзбекистон ҳудудида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларга, бевосита ёки билвосита пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка, моддий ресурсларга, молиявий ва бошқа хизматлардан фойдаланишга рухсат бериш тақиқланади

Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг 30 сентябрдаги буйруғига асосан Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларга, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон ҳудудида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларга, шунингдек, бевосита уларнинг топшириғи бўйича фаолият кўрсатаётган шахсларга, бевосита ёки билвосита пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка, моддий ресурсларга, молиявий ва бошқа хизматлардан фойдаланишга рухсат бериш тақиқланади.  Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистоннинг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан тузилади. Рўйхат тузилиб, тасдиқлангандан кейин бир иш кунидан кечиктирмасдан Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан ички назорат қоидаларини ҳамкорликда тасдиқлаган тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органларга электрон шаклда етказиб беради ва рўйхатни ўзининг веб-сайтида жойлаштиради. Тошкент. Мустақиллик майдони.

Рўйхат иккита — халқаро ва миллий бўлимлардан иборат бўлади. Ўз навбатида, ҳар бир бўлим иккитадан — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар ҳамда оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар бобларига бўлинади. Боблар эса иккитадан қисмга — жисмоний шахслар ва юридик шахсларга бўлинади. Рўйхатга БМТ Хавфсизлик Кенгаши қўмиталари томонидан тузилган ёхуд БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларини инобатга олган ҳолда тузилган қидирувда, жумладан, халқаро қидирувда бўлган ва санкцион рўйхатга киритилган шахс ва ташкилотлар киритилади. Эътиборлиси, ушбу рўйхат шаклланиб бўлгандан кейин департамент сайтида очиқ ҳолатда эълон қилинади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви