Самарқандга бутун дунёдан мактублар келмоқда

Шаҳар кунига бағишланган халқаро акцияда Буюк Британия, Россия, Хитой, Испания, Франция, Тайван ва бошқа кўплаб мамлакатлар вакиллари иштирок этдилар
Шаҳар куни арафасида Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат марказидаги «Эсперанто» халқаро дўстлик тўгараги фаоллари «Самарқанд ҳақида сўз» деб номланган халқаро мактублар кунини ташкил этдилар, деб хабар беради «Самарқандиёна» энциклопедик лойиҳаси матбуот маркази.
18 октябр куни бўлиб ўтадиган Самарқанд куни бу йил 20-марта нишонланади. Эслатиб ўтамиз, ушбу байрам нишонланишининг ташаббускори Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов бўлган. Эсперанточилар ушбу тадбирга Самарқанд уларнинг ҳаётида у ёки бу тарзда из қолдирган барчани таклиф этишди ва шаҳарга ўз тилакларини изҳор этишларини сўрадилар. «Бунга анча бўлган бўлса-да, Ўзбекистонга ва Самарқандга келганимда ҳайратда қолганлигимни ҳозиргача кечагидек эслайман. Шаҳар ҳақида гид менга кўп нарсаларни ҳикоя қилиб берганди. Грузияга қайтганимдан сўнг Самарқанд ҳақидаги кўплаб китобларни ўқиб чиқдим. «Самарқандга қасида» шеърини грузин тилига ўгириш имкониятини қўлга киритганимда эса ўзимни яна бир марта бахтли ҳис қилдим», — деб ёзган Грузиянинг Рустави шаҳридан Галина Дугашвили. Акция қатнашчилари шаҳар ҳақида ҳикоялар, шеърлар, қўшиқлар ва ўз таассуротларини йўллашган. «Мен Самарқандга узоқ 1975 йилда Чехияда социализм ҳукм сурган даврда келганман, — деб эслайди Либа Габальда. — Ҳар сафар мен бу гўзал суратни – Регистон майдонидаги мовий мадрасани кўрганимда хаёлимда ўша саёҳатим жонланади». Шаҳар ва шаҳарликларни қутлаб битилган мактублар шунингдек Буюк Британия, Россия, Хитой, Бангладеш, Франция, Испания, Тайван ва бошқа кўплаб мамлакатлардан келди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви