Тошкентда янги келинлар бир ой ичида доимий рўйхатга олинадиl

Муаммонинг туб сабабларидан бири, Тошкентга бошқа шаҳардан келин бўлиб келган аёлларни доимий рўйхатга олинмаслиги бўлмоқда. Улар эридан ажралган ҳолларда ўйсиз-жойсиз болалари билан кўчада қолмоқда.
Шаҳар ҳокимияти ташаббуси билан ўтказилган йиғилишда, пойтахтда юз бераётган ажралишлар масаласига жиддий эътибор берилди, деб ёзади Qalampir нашри. Статистика маълумотларига кўра, ушбу йилнинг 9 ойи давомида турмуш қурган ҳар 100 оиладан 32 нафари ажралиш даражасига етиб борган. Тошкент шаҳри ушбу кўрсаткич бўйича Республикада ўзига хос “рекорд” ўрнатган. “Қайноналар ва келинлар ўртасидаги гап-сўзлар, эрта турмуш, катталарнинг ёшлар ҳаётига аралашуви, маҳалланинг оилалар турмушида ўрни йўқлиги ва уларнинг ҳаёти билан қизиқмаслиги, келинларнинг “прописка”га олиниши юзасидан аниқ нормаларнинг йўллиги ажримларга асосий сабаб бўляпти”, — деб шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг сўзларини келтиради нашр. Ундан ташқари ушбу соҳага алоқадор бўлган прокуратура, суд, ҳокимликлар, ФҲДЁлар ва маҳалла қўмиталари фаолияти ҳам кескин танқид қилинди. Йиғилиш якунида шаҳарда “Оила муносабатлари муаммоларини ўрганиш” бўйида ички гуруҳ ташкил этилиши таклиф қилинди. Ушбу ички гуруҳ охирги 10 йилда ажрашган оилалар рўйхатини тузиб, уларнинг болалари вояга етгунига қадар келинлик уйига киритиб қўйишга ва барча қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Муаммонинг туб сабабларидан бири, Тошкентга бошқа шаҳардан келин бўлиб келган аёлларни доимий рўйхатга олинмаслиги бўлмоқда. Улар эридан ажралган ҳолларда ўйсиз-жойсиз болалари билан кўчада қолмоқда. Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг келинларни бир ой ичида рўйхатга олиш ҳақидаги янги таклифи ушбу муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши керак. Бундан буён турмуш қурган келинларни доимий рўйхатга қўйиш маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва Ички ишлар ходимларига зиммасига юкланади Эслатиб ўтамиз, олдинроқ шаҳар ҳокими Тошкент шаҳрида ажралишга қарор қилган эр-хотинларнинг исми-фамилиясини телевизор орқали эълон қилиш ҳақида таклиф киритганини хабар берган эдик.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви