Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилиши мумкин

19 октябр куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортган
Sputnikда ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича мурожаатлар кўп тушаётганлиги сабабли Ўзбекистонда ушбу соҳага тегишли вазирлик тузилиши мумкин. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Facebookдаги расмий саҳифасида хабар қилинмоқда.
«Уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли, ушбу соҳада бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланмоқда», — дейилади хабарномада. Таъкидлаш жоизки, матбуот хизматининг маълум қилишича, Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ўз ишини бошлаганидан кейинги дастлабки 10 кун ичида 15 мингта мурожаат келиб тушган. Саҳифадаги маълумотга кўра, 19 октябр куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортган. Қабулхона ўз ишини 2016 йилнинг 24 сентябрида бошлаган эди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви