Муаммолардан халос бўлиш йўли топилди

Талабаларга психологиядан дарс бераётган ўқитувчи қўлига стол устида турган стаканни олди ва унинг ичига бироз сув солди. Сўнгра талабаларга юзланиб:
-Нима деб ўйлайсиз, бу стаканнинг оғирлиги қанча?
-50 грамм…, 100 грамм….., 125 грамм…-талаблардан ҳар хил жавоблар бўлди.
.-Мен ҳақиқатдан ҳам уни ўлчаб кўрмасдан оғирлигини билолмайман-деди профессор бироз жимликдан сўнг- аммо, менинг саволим шундай: хўш, айтингчи, агар мен бу стаканни бир неча дақиқа қўлимда тутиб турсам нима содир бўлади?
-Ҳеч нарса- дея жавоб беришди талабалар.
-Яхши. Агар мен уни бир соат давомида қўлимда ушлаб турсамчи?- сўради яна профессор.
-Қўлларингиз оғрия бошлайди-дея жавоб қайтарда талабалардан бири.
-Сиз ҳақсиз! Энди айтингларчи, агар бу стаканни мен бир кун давомида мана шундай қўлимда ушлаб тураверсам нима содир бўлади?
— Унда қўлингиз увишиб қолади, мускулларингизга оғирлик тушади ва шубҳасиз сиз докторга боришингизга тўғри келиб қолади-дея таваккал жавоб қайтарди бошқа бир талаба. Қолганлар эса унинг гапидан кула бошладилар. Профессорнинг жавоби эса уларнинг кулгисинини ниҳоялади:
-Жуда яхши. Хўш, мана шу вақт давомида стаканнинг оғирлиги ошдими?
“Йўқ” деган жавоб келди аудиториядан.
-Унда қўлим оғриб, мускулларим толиқиб қолишининг сабаби нимада?
Талабалар ўйланиб қолишди. Бир неча сония давом этган жимликни профессорнинг саволи бузди:
-Бу оғриқдан халос бўлишим учун мен нима қилишим керак?
-Стаканни қўлингиздан қўйинг-бараварига жавоб қайтарди талабалар.
-Худди шундай- деди профессор- ҳаёт ташвишлари ҳам худди шунга ўхшайди. Бир неча дақиқа улар ҳақида ўйлашингиз балки бу табиий. Бироқ уларни узоқ вақт давомида ўйлаш, асабийлашиш ўз салбий таъсирини ўтказа бошлайди. Шундай экан узоқ вақт муаммолар ҳақида ўйлайвериш ярамайди. Эрталаб уйқудан кўз очганингизда шунчаки “Стаканни қўлингиздан қўйишни” унутманг.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви