Шавкат Мирзиёев киритган қонун лойиҳасининг тақдири нима бўлди?

20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ва “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокама қилдилар. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинган эди.

«Qalampir.uz»да езилишича, депутатлар ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.

Таъкидландики, Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотлар ўтказиш йўлидан борди.

Муҳокама чоғида шу нарча алоҳида таъкидландики, қонун лойиҳаси муҳим ва ўз вақтида қабул қилинаётган бўлиб, у коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга, шунингдек, жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам беришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасизлик муҳитини яратишга қаратилгандир.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатни муҳокама қилиш чоғида барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Чунончи, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси аъзолари қонун лойиҳасини маъқуллаб, шуни алоҳида таъкидладиларки, қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашда қўшимча ҳуқуқий кафолатлар яратади, хусусий мулк ҳуқуқини ғайриқонуний тажовузлардан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувдан ҳимоялашга, охир-оқибатда ишбилармонлик муҳитининг ва мамлакатимиз инвестиция жозибадорлигининг ошишига хизмат қилади.

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари ушбу қонун лойиҳасининг долзарблиги ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини алоҳида таъкидладилар. Мазкур ҳужжатда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари, ваколатли органлар тизими мустаҳкамлаб қўйилган, коррупцияга қарши курашишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг, оммавий ахборот воситаларининг иштироки назарда тутилган.

Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида яна бир амалий қадам бўлади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзолари кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, шуни таъкидладиларки, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясини ташкил этиш ҳамда унинг таркибига тадбиркорлар жамоат бирлашмаларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини киритиш коррупцияга қарши курашиш субъектларининг фаолияти мувофиқлаштирилишини, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги кучайтирилишини таъминлашга қаратилгандир.

“Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, бошқарув фаолияти соҳасидаги коррупция ҳолатлари фуқароларнинг ҳуқуқлари амалга оширилишига тўсқинлик қилишга сабаб бўлувчи омиллардан бири эканлигига эътиборни қаратдилар. Шу туфайли ҳам Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг киритилиши давлат томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирларнинг аниқлигидан далолат эканлигини тасдиқлайди. Мазкур қонуннинг амалга оширилиши халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилишини бундан буён ҳам таъминлашга хизмат қилади ва мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини оширади.

Парламент қуйи палатаси депутатлари ўз ишларини “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилиш билан давом эттирдилар.

Депутатлар қайд этганидек, қонун лойиҳаси маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхоналарнинг ҳуқуқий мақоми, уларни қабул қилиш, сақлаш ҳамда озод қилиш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, интизомий жазо чоралари ҳамда маъмурий қамоқни амалга оширишга тааллуқли бошқа қоидаларни назарда тутади.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ҳибсга олинган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси кафолатларини мустаҳкамлашга, маъмурий қамоқ жазосини ўташнинг ягона амалиётини таъминлашга, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда ушбу тизим ходимларининг масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Мунозаралар якунларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқуллаб, биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Масъул қўмиталарга келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳужжатларни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш вазифаси топширилди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви