Келгуси 5 йил ичида яна бир муҳим муаммо ҳал этилади

Келгуси 5 йил давомида мамлакатимиз бўйлаб қарийб 9 минг километр ичимлик суви тармоқлари, 1400та қудуқ ва 3600та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП VIII съездидаги нутқи давомида маълум қилди.
«Qalampir»нинг ёзишича, янги сув иншоотлари қурилиши ва эскиларининг таъмирланиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятларида яшовчи 3 миллиондан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Бу орқали аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи 67 фоиздан 84 фоизга кўтарилади. Бу ишларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида “Тоза сув” махсус жамғармаси ташкил этилиши белгиланди.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви