Нодавлат ташкилот ходимлари доимий пропискага қўйиладими?

Вазирлар Маҳкамаси 7 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси тартибини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» қарор қабул қилди. Бу ҳақда Uzdaily хабар бермоқда.
«Sharh.uz»да келтирилишиича, Қарорга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган давлат идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланган.
Шунга қарамай, бирор нодавлат ташкилот ушбу рўйхатга киритилмаган ҳамда киритилмагани ҳақида изоҳ берилмаган. Мазкур масалада қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ташкилотларига қўшимча имтиёзлар бергани ҳолда, давлат ташкилотлари зиммасидаги вазифадан кам вазифани бажармаётган, мамлакат ривожида ўзини муносиб хиссасини қўшиб келаётган қатор нодавлат ташкилотлари (сиёсий партиялар, хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ва бошқа) бундан мустасно ҳолда қолдирилган.
Мазкур рўйхатга 59та давлат ташкилотлари ва компаниялари киритилган. Жумладан, Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий ва Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Марказий банк, вазирлик ва давлат қўмиталари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, давлат улушига эга компаниялар бор.

Давлат ташкилотлари рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви