Ван Дамм президентлик сайловларида кимга овоз беради?

Актёр Жан-Клод Ван Дамм АҚШдаги президентлик сайловлари ҳамда Вашингтоннинг Москва билан муносабатларига изоҳ берди. TMZ нашрида шу ҳақда маълум қилинди. Асли бельгиялик актёр Америкага ҳеч нарсасиз келиб, юлдуз бўлишга муваффақ бўлгани, шу боис бу мамлакатни яхши кўришини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, бугунги кунда АҚШга бизнесдек муносабатда бўлиш керак. «Мен бутун дунё бўйлаб саёҳат қиламан — Ҳонконгда яшайман, Америкага келаман, Европада бўламан», — дейди Ван Дамм. У Россия президенти Владимир Путин, Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони, миллиардер ва АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп билан бир неча маротаба учрашганини айтди.Актёрнинг сўзларига кўра, «йигит киши ўз мамлакатига 2, 3, 4, 5 ёки 6 миллиард инвестиция қилдими, демак, у ўз давлати манфаатларини ҳимоя қилишни истайди». Ван Даммнинг таъкидлашича, ҳозир киберҳужумлар ёки шу каби бошқа нарсалар ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Амалга оширилиши керак бўлган ягона иш — «Россияга парвоз қилиб, Путин билан бир дастурхон атрофида суҳбатлашиб, ярашишга ҳаракат қилиш лозим». «Чунки қолган давлатлар — заифроқ. Америка ва Россия эса кучли мамлакатлар, шу боис улар бир-бирига қўл узатиши керак», — деди Ван Дамм ва ҳозирги кунда АҚШ сиёсатида бошқа нарсалар ҳақида бонг урилаётганини қўшимча қилди. Шунингдек актёр ўзининг мусулмон дўстлари ва умуман, Ер юзидаги барча инсонларни яхши кўриши, лекин бугунги кунда айнан Трамп керак эканлигини таъкидлади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Октябрь 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Ноя »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви